Bosh sahifa Jamiyat “Офлайн” бизнесдан “онлайн” бизнесга: нима учун кичик бизнесга веб-сайт керак?

“Офлайн” бизнесдан “онлайн” бизнесга: нима учун кичик бизнесга веб-сайт керак?

0

Кичик бизнес эгасимисиз? Корхонангиз истиқболи учун веб-сайт қанчалик муҳим, деб ўйлайсиз? Бугунги кучли рақобат муҳитида ўзига хосликка эга бўлиш ва муваффақиятга эришишда интернетнинг ўрнини қандай баҳолайсиз?  Қуйида биз сизга веб сайт нима учун кераклигининг асосий сабабларини санаб ўтамиз. 

“Веб-сайтга муҳтож эмасман. Даромадим етарли!” – бу, бойлигини янада кўпайтиришни истамайдиган, келгусидаги хавф-хатарни, кутилмаган жойдан бозорда рақобатчилари пайдо бўлишини олдиндан пайқамаётган тадбиркорларимизнинг жавоби. Ҳатто дунёнинг биринчи рақамли мултимиллиардери Билл Гейтс ҳам шундай деган: «Интернетда йўқмисиз? Демак, бизнесда ҳам йўқсиз”… 

Шунинг учун, бошланғич тадбиркорларга ўз маҳслотларини сотишни кенгайтириш учун веб-сайт жуда истиқболли воситадир.

Агар компаниянгиз веб-сайти қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, унда сизнинг бизнесингиз ўсиш вақти келган. 

Бунга параллел равишда, ҳар доим яхши сайт бўлиши керак деган савол туғилади. Қандай веб-сайт корхонасига кўпроқ мижоз жалб этиишини таҳлил қиламиз:

 — мижозлар оқимини жалб қилиш ва кўпайтиришда техник хизмат кўрсатишнинг қулайлиги;

  • Ахборот алмашиш учун алоқа канали. Компаниянинг брендини оммалаштириш. 

Веб-студияга мурожаат қилишдан олдин кўплаб тадбиркорлар ўзларига шундай савол беришади: «Веб-сайт нима учун керак ва бу умуман зарурми? 

Қуйидаги 7 та асосийсабабга эътибор беринг: 

  1. Интернетда компаниянинг тақдимоти
  2. 24 соатлик онлайн офис
  3. Савдо воситаси
  4. Реклама медиа платформаси
  5. Ахборот алмашишни автоматлаштириш
  6. Мижозларнинг ўзаро алоқа воситаси
  7. Садоқатни шакллантиришда маркетинг воситаси

Нима учун веб-сайт кераклигига ҳамон шубҳа қиляпсизми? Қуйидаги мана бу статистикани таклиф қиламиз:

Бизнинг дунёмиз қанчалик тез ривожланмасин, кўплаб тадбиркорлар консервативдир. Офлайн бизнесга эга бўлган ҳолда, улар компаниянинг онлайн ваколатхонасини яратиш зарур деб ҳисобламайдилар.

Шунда сиз ёлғизэ массиз, Америка компанияларининг тахминан 46 фоизида ўз веб-сайти йўқ. Бироқ, уларнинг 24 фоизи жорий ёки келгуси йилда ташриф қоғози сайтига буюртма беришга тайёр. Ва фақат 22% компаниялар веб-сайтга эга бўлишни қатъиян рад этишади.

  1. Агар сиз бизнесингиз ривожланиб боришини истасангиз бу рақамлар энг ишончли далиллардир! 
    2. Сизда Интернетда рақобатчилар бўлмайди! Ахир, 61% одамлар Интернет орқали товарлар ёки хизматлар ҳақида маълумот излашади.
  2. Сайт яратиш учун кўплаб бепул дизайнерлар мавжуд. Ҳар бир йўл биринчи босқичдан бошланади, шунинг учун уни дарҳол синаб кўринг.
  3. Эҳтимол сиз энг яхши мижозларингизни учратмаган бўлишингиз мумкин. Шуни эсда тутингки, қайта-қайта қайтиб келадиганларнинг 50% Интернет дўконингизга келади. Ва агар улар сизга мурожаат қилишса, унда 61% албатта харид қилади.

Хуллас, сиз Интернет имкониятларини қўлдан бой бермаслигингизкерак.  Шунда компаниянинг хабардорлигини сезиларли даражада оширишингиз ва мижозларингиз сизнинг бизнесингиз таъминлайдиган товарлар / хизматлар тўғрисида хабардорлигини оширишингиз мумкин.

Веб сайтга эга табдиркорлик субъектлари фаолиятини одамлар жиддий қабул қилади? Чунки сиз истаган вақт сиз билан боғланиши ва таклифини ёки эътирозини айтиши мумкин. Бир сўз билан айтганда мижозлар ишончини қозонишда веб-сай – онлайн бизнес ўта муҳим. 

Акмал БАҲРОНОВ, Навоий шаҳридаги “Softex” хусусий корхонаси раҳбари.