Bosh sahifa Mualliflardan ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНА БИР ЕНГИЛЛИК

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНА БИР ЕНГИЛЛИК

0
Мамлакатимиз Парламенти қуйи палатасининг 2019 йил 12 ноябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси жорий йилнинг 24 октябрь куни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Ўтган вақт мобайнида масъул қўмита ҳамда ишчи-гуруҳ томонидан лойиҳанинг қоида ва нормалари такомиллаштирилди. Норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, ҳаволакинормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.
Қонун лойиҳасига киритилган муҳим янгиликлардан бири — эндиликда оилавий тадбиркорлар томонидан нотурар-жой бино-иншоотларидан фойдаланилганда кўрсатилган коммунал хизматларга тўловлар аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳудудларда оилавий тадбиркорларнинг кўпайиши, миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.
“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остидада ромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шунингдек, ушбу Қонуннинг 16-моддасида оилавий корхонанинг фаолияти амалга ошириладиган жой бўйича шундай дейилган: «Оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган тураржойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, шужумладан, ишлаб чиқариш, хўжалик бинолари ва бошқа иморатлар оилавий корхона фаолияти амалга ошириладиган жойдир.
Оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган тураржойларни улардан оилавий корхона фаолиятида фойдаланиш мақсадида яшаш учун мўлжалланмаган жойларга айлантириш талаб қилинмайди, бундан фаолиятнинг айрим турлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно».
Демак, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахслар юқоридагиларга риоя қилган ҳолда фаолиятларини бошлашса, ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмасликлари аниқ.
Эслатибўтамиз, оилавий тадбиркор сифатида сиз Давлат хизматлари Маркази орқали рўйхатдан ўтиб, қонуний тарзда барча имконият, имтиёз ва енгилликлардан фойдаланишингиз мумкин.
Ойбек МАРДОНОВ,
Конимех тумани Давлат хизматлари
маркази етакчи мутахассиси.