Bosh sahifa Jamiyat Ҳоким энди ҳар куни ишга пиёда бормоқчи

Ҳоким энди ҳар куни ишга пиёда бормоқчи

0

Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, туман ИИБ бошлиғи А.Савуров бугундан бошлаб ишга пиёда келишни одатга айлантиришмоқчи. Бошқа раҳбарларни ҳам фаол ҳаракатга пиёда юришга чақирган туман ҳокими бундай тадбирлар бир марталик эмас, балки доимий бўлиши кераклигини таъкидлайди.

❗️Дарвоқе, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоизи экологик муҳитга, 15 фоизи ирсий омиллар ва бор-йўғи 10 фоизи тиббиётга боғлиқ экан.

❗️Яна мутахассислар ҳафтасига атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоиз, юрак касалликлари эҳтимолини эса 20 фоиз камайтиришини маълум қилишган.

❗️Демак, узоқ умр кўриш учун соғлом турмуш тарзига риоя этиш керак.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.