Bosh sahifa Yangiliklar Ҳоким ўринбосари: “Келгуси 10 йилда Навоий шаҳри мегаполисга айланади”

Ҳоким ўринбосари: “Келгуси 10 йилда Навоий шаҳри мегаполисга айланади”

0

Кеча, 31 май куни вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Исломов маҳаллий журналистларга давлатимиз раҳбарининг фармони билан эркин иқтисодий зона мақомини олган воҳамизда  инвесторлар билан амалга оширилаётган ишлар, келгусида яратиладиган янги иш ўринлари борасида ахборот бературиб, ана шундай фикр билдирди.

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган брифингда шунингдек, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси директори Ҳабиб Абдуллаев ҳамда директор ўринбосари Азамат Файзиевар иштирок этишди. Мутасаддилар юқоридаги ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратишар экан, унинг тарғиботи ва инвесторларни жалб қилишда журналистларнинг ҳам ўрни алоҳида эканлигини таъкидлашди.

Анжуман давомида айни пайтда алтерналив энергия ишлаб чиқариш борасида вилоятимиз дунёнинг 7 та мамлакати нуфузли компаниялари билан ҳамкорлик олиб бораётганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан Хатирчи ва Қизилтепа туманларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалар алоҳида тилга олинди.  Жорий йилда ҳиндистонлик ҳамкорлар билан вилоятимизда оқ тарвуз етиштириш борасида илк тажриба  амалга оширилиши айтиб ўтилди.

Бирифинг давомида мутасаддилар журналистларнинг вилоятимизда қоракўлчилик соҳаси нега оқсаётгани, узум маҳсулотлари экспорти талабга жавоб бермаслиги каби саволларига ҳам жавоблар беришди.

Йиғилиш якунида фаол журналистларни жамлаган ҳолда матубот маркази ташкил этиш ҳамда воҳамизнинг инвестицион салоҳиятини кенг ёритишда яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.