Bosh sahifa Mualliflardan Ҳоким ёшлар билан учрашди

Ҳоким ёшлар билан учрашди

0

Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев ташаббуси билан маҳаллаларда аҳоли айниқса ёшлар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаб, кўпчилигига ечим топиши анъанага айланган.

Бу галги манзил “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Маҳалладаги 18-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида ўтказилган учрашувда асосан иш билан банд бўлмаган, муаммоси бор бўлган ёшлар ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Мулоқотларда Алишер Мажидов, Феруза Қозоқова, Мафтуна Иноятовалар томонидан имтиёзли кредит олиш шартлари, уй-жой масалалари бўйича мурожаат бўлди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.