Bosh sahifa Yangiliklar Олма етиштиришда янги инновацион лойиҳа

Олма етиштиришда янги инновацион лойиҳа

0

Қишлоқ хўжалигига инновацияни жорий этиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошида ташкил этилган Агроинновация маркази USAID, KOICA ва Корея Қишлоқ Жамияти Корпорациялари билан ҳамкорликди иш олиб бормоқда.

Агроинновацион маркази боғдорчилик, полиз-сабзавотичилик мутахассислари учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича инновацион ёндашувларни ўргатадиган тадкиқот ва таълим масканидир.

Мазкур мажмуада  вазирлик ва USAID ўртасидаги ҳамкорлигида 0,5 гектарли намунали олма боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишончли вакили Лесли Вигери иштирок этди.

«Golden Delicious», «Star Crimson»ва «Saltanat» каби ҳосилдор олма кўчатлари экилган боғ ўғитни сув орқали юборишни ўз учига олувчи томчилаб суғориш тизими ҳамда дўл ва ортиқча ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи тўрлар билан жиҳозланган.

3-pic

“Ўзбекистон ўзининг унумдор тупроғи, мўътадил иқлими ва хосилдорлиги юқори бўлган мева-сабзавотлари ва ёнғоқлари билан машҳур. Бу эса сифатли боғдорчилик маҳсулотлари бўйича етакчи экспортчига айланиш иконини беради. Биз ташриф буюрган бу каби марказлар юқори сифатли мева ва сабзавотларни етиштиришда мутахассислар учун тажриба мактаби вазифасини ўтайди”, — дейди Лесли Вигери

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.