Bosh sahifa Jamiyat Оналар учун янгилик, оталар учун эса қулайлик!

Оналар учун янгилик, оталар учун эса қулайлик!

0

Синовли кунлар одамларни бирлаштирмоқда. Яна бир хайрли амал. ДХА Навоий вилояти бошқармаси тизимидаги Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан вилоятдаги Перинатал марказида карантин даврида дунёга келган 150 нафардан ортиқ болага туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар сайёр тартибда топширилди. Кўпчилик оналар учун бу янгилик, оталар учун эса қулайлик. 

Навоийлик Махлиё Тошпўлатова аслида Қизилтепа туманидан.  У ҳомиладорлик вактида Навоий шаҳрида қариндошининг уйига пандемик вазият сабаб қолиб кетган. Айни кунда Навоий вилояти перенатал марказида она ва боланинг соғлиги шифокорлар назоратида. Туғруқ бўлимида чақалоқларга берилган илк ҳужжатдан янада хурсанд бўлди. Эгизак фарзандли бўлган Мақсуда Эргашева ҳам  айни пандемик шароитда кўрсатилган сайёр хизматдан мамнун. Боиси, унинг яқинлари ҳам Нурота туманида яшайди. Бундай аёллар кўпчиликни ташкил этади. Фуқароларга яратилган бундай қулайликдан шифокорлар ҳам миннатдор.

Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Азиза Файзиева 10 йиллик иш малакаси жараёнида аҳолига жуда кўп сайёр тартибда хизмат кўрсатган. Аммо карантин ҳолати бошқа масала. Эпидемик ҳолат, синовли кунларда ҳар бир давлат хизматчиси ҳам халқ корига ярай, дейди. Мудира ФХДЁ биносига пиёда келган ва қон босими ошиб, соғлиги ёмонлашган онахонга давлат хизмати кўрсатганидан буён кун ора Навоий вилоятидаги перенатал марказига қатнайди. Пандемия сабаб автомашиналар ҳаракатига чеклов қўйилган кунларда аҳоли ва фуқароларга бундай қулайлик яратиш ҳам хайрли амаллардан бири. 

Карантин қоидаларига амал қилиш мақсадида зарурат юзасидан ҳам фуқароларнинг ФХДЁ биноси олдида тўпланмаслиги мақсадида кўрсатилаётган сайёр хизмат эътиборни тортади, албатта. Чунки, оналар ва болалар соғлиги муҳофазаси ва аҳолининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадидаги  амалга оширилган бу эзгу юмуш айни пандемик вазиятда ўзини оқлайди. 

ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати.