Bosh sahifa Yangiliklar Онлайн хизмат кўрсатувчи хориж компаниялари учун ҚҚС-офис ташкил этилди

Онлайн хизмат кўрсатувчи хориж компаниялари учун ҚҚС-офис ташкил этилди

0

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мамлакатда жисмоний шахсларга электрон хизматкўрсатувчи хорижий юридик шахслар учун қўшилган қиймат солиғисолиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим этди.

Электрон хизматлар деганда дастурий таъминотдан фойдаланиш, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали ўйинлар, электрон китоблар, ўқув қўлланмалари, мусиқа асарлари ва бошқалардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тушунилади.

Эндиликда бу каби хорижий юридик шахсларни солиқ органидан рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан чиқариш) электрон хизмат кўрсатувчилар учун ҚҚС-офиснинг http://tax.uzвеб-сайтиорқали амалга оширилади. Сайт рус ва инглиз тилларида фаолият юритади.

Ушбу манба хорижий юридик шахсларга Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза бериш, онлайн шахсий кабинетдан фойдаланиш, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқни тўлаш, шунингдек, саволларга жавоб олиш имконини яратади.

Шахсий кабинетдан фойдаланишга рухсат олиш учунрўйхатдан ўтиш ҳақида тегишли ариза бериш керак. Буни сайтнинг “ариза бериш” бўлимида онлайн тарзда амалга ошириш мумкин.

Бунда компаниянинг номи, унинг манзиллари, электрон почтаси, рўйхатга олинган мамлакати, тақдим этаётган хизматлари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатадиган электрон ариза тўлдирилиши талаб этилади.

Aризага хорижий ташкилотнинг келиб чиқиши тегишли бўлган мамлакатнинг юридик шахслар реестридан кўчирма ёки ҳуқуқий мақомини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.

Барча керакли маълумотлар тақдим этилгач, 15 кун ичида шахсий кабинетга кириш фаоллашади ва рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатилган электрон почта орқали билдиришнома юборилади.

Юқоридаги рўйхатдан ўтиш қоидалари Ўзбекистонда доимий муассасалари орқали тўғридан-тўғри хизмат кўрсатадиган хорижий компанияларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай компаниялар Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар учун белгиланган тартибда ҚҚС тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Электрон кўринишда хизмат кўрсатадиган хорижий компанияларни ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг янгилиги ва техник имкониятларни тайёрлаш жараёни бир мунча вақт талаб этишини ҳисобга олиб, жорий йил бошида рўйхатдан ўтказишни кечиктирганлик учун жарималар қўллаш назарда тутилмаган.

ДСҚ Матбуот хизмати.