Bosh sahifa Mualliflardan Онлайн назорат-касса машинаси: тадбиркорга ҳам аридорга ҳам зарур восита

Онлайн назорат-касса машинаси: тадбиркорга ҳам аридорга ҳам зарур восита

0

Бугунги кунда назорат-касса машиналари савдо ва барча тоифадаги хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг қонуний фаолият юритишида зарур восита ҳисобланади.Шу боис, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини замонавий русумдаги тўлов терминаллари,назорат-касса машиналари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Фискал хотирали назорат касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги ишлар сифатини янада юксалтириш,юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни реализация қилиш,аҳоли билан ҳисоб-китобни тезкор амалга ошириш ва тизим назорат функциясини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қарорда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Маълумки, Солиқ кодексининг 72-моддасида республикамиз ҳудудида товарларни реализация қилиш,ишлар бажариш ҳамда хизматлар кўрсатишда нақд пул билан ҳисоб-китобни амалга ошириш Назорат-касса машиналарининг мажбурий қўлланган ҳолда бажарилиши аниқ кўрсатиб ўтилган.Фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли қарори билан тасдиқланган низомлар билан ҳам тартибга солинади.Бу тадбиркорлик субъектлари томонидан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар ушбу машинанинг фискал хотирасида сақланади, деганидир.

Очиқ айтиш керак, ана шундай тартиб ва қонуний чоралар белгиланганлигига қарамай, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини камайтириш,нақд пул тушумларини банк кассаларига топширмасдан яшириш мақсадида харидорларга назорат-касса машинаси чекини бермаслик,уни атайин носоз ҳолатга келтириш,фискал хотирадаги маълумотларни қасддан ўзгартириш,назорат-касса машиналарини йуқотиш орқали бажарилган товар айланмалари тўғрисидаги маълумотларни сохталаштириш каби ҳолатлар ҳамон кузатилмоқда.

Шунингдек, таҳлиллар йирик савдо тармоқларида товарлар ҳисобини юритиш,харидорларга назорат-касса машинасидан чек бериш ягона компьютер тизими орқали амалга оширилиши натижасида улрадаги нақд пул тушумлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги кафолатланмаётганлиги сабабли нақд пул тушумларининг ҳакикий хажмини аниклаш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимларини жуда кўп вақт талаб этиладиган хронометраж тадбирларига мунтазам равишда жалб этишга тўғри келмоқда.

Шу боис давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғишлувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий қилиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тулиқ ўтиш солиқ тизимини ислоҳ этишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Юқорида таъкидланганидек, ушбу Фармон билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги «Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомил­лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлди.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг январидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 500 тадан 1000 тагача бўлган онлайн назорат-касса машиналари тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этилади. 2018 йилнинг 1 июлидан ушбу ҳудудлардаги юридик шахслар, 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб эса мамлакатимиздаги барча юридик ва жисмоний шахслар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китобларни мажбурий тарзда фақат онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда амалга оширишга босқичма-босқич ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Онлайн назорат-касса машиналаридан келиб тушадиган фискал маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва Давлат солиқ қўмитасига ўзатиш фискал маълумотлар оператори томонидан амалга оширилади.

Шу ўринда ушбу қарорнинг қабул қилинишига бўлган зарурат нималардан иборат эди ва ушбу янги тизим орқали нималарга эришилади, деган саволга батафсилроқ тўхталиб ўтсак.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятимиз бўйича 5757 та хўжалик юритувчи субъектларга қарашли чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларига 6073 та назорат-касса машинаси ўрнатилган. Эндиликда касса чекидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига автоматик тарзда онлайн узатиб бориш тизимини йўлга қўйиш орқали республикада марказлашган тарзда электрон маълумотлар базаси яратилади. Ваҳоланки, бундай база шу пайтгача мавжуд эмас эди. Ушбу маълу­мотлар орқали исталган вақтда ҳар бир савдо шохобчаси кесимида кунлик, ойлик сотилган товарлар суммасини таҳлил қилиш имконияти вужудга келади.

Янги тизимнинг яратилиши билан на­зорат-касса машиналаридан фойдаланмаётган савдо шохобчалари онлайн аникланиб, тезкор чоралар кўриш, субъектлар томонидан топширилаётган тушумларни таҳлил ҳамда назорат килиш, нақд пулнинг банкдан ташқари айланмага чиқиб кетишини қисқартиришга эришилади. Натижада, давлат бюджетига солиқ тушумлари кўпаяди. Айтиш жоизки, шу кунгача савдо тушумини умуман топширмаган ёки кам топширган савдо шохобчалари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига Марказий банк томонидан орадан 2-3 кунўтгандан кейин тақдим этилар эди.

Онлайн назорат-касса машинаси орқа­ли харидорларга берилган чеклар хақидаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, тушум суммасини камайтириш, рўйхатдан ўтмаган НКМдан фойдаланиш, бўзиш ёки иккиламчи бухгалтерия юритиш каби салбий ҳолатларга чек қўйилади. Солиқлар тўлашдан қасддан буйинтовлашнинголди олинади.

Бундан ташқари, ушбу назорат-касса машиналарининг тадбиркор ва аҳоли учун қўлай жиҳатлари ҳам кўп. Масалан, касса чекларидаги ракамларуникал (так- рорланмайдиган) бўлганлиги сабабли уларни сохталаштиришнинг иложи йўқ. Қолаверса, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатилиб, аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнига замонавий ахбороттехнологияларини татбиқ этишнинг янги босқичга кўтарилишитаъминланади. Тадбиркорлик субъектларининг нақд пул тушуми билан боғлиқ фаолиятига аралашиш ҳамда турли назо­рат тадбирлари ўтказилиши эса камаяди. Энг муҳими, бундай янгиланишлар иқтисодиётимиз барқарорлиги, аҳоли турмуш фаровонлиги ва манфаатлари ҳимояланишига хизмат қилади.

Ф.Бозоров, Навоий вилоят ДСБ ходими.