Bosh sahifa Mualliflardan Қонунларимиз халқ манфаатини кўзлайди

Қонунларимиз халқ манфаатини кўзлайди

0

Одамзот пайдо бўлибдики, у мол-у мулк, ер жой учун ҳақ талашади. Аслида бу яшаш ва адолатли кун кўришнинг бир мезонидир. Шу боисдан ҳар замонда ҳам бу жараённи меъёрда ушлаб турадиган қонунлар уйлаб топилган. Демак, одамлар манфаатини кўзлайдиган қонунлар фақат бугун ўзгараётгани йўқ. Ҳаётда қарашлар ва муносабатлар ўзгариб тургани каби қонунларга ўзгартиришлар киритилиши бу фақат жамият, давлат, фуқаролар манфаатларини ҳимоялайди, холос

    Аслида одамларимиз ҳам анойи эмас. Анча-бунча ҳуқуқини таниган. Бугун парламентда нима бўлаяпти, ҳукумат қандай қарор қабул қилди, қандай қонунлар боис халқнинг турмуш тарзи ўзгараяпти? Кайси қонун кучга киргани заҳоти эл-улусга осон бўлди. Халқ таъбири билан айтадиган бўлсак, буларнинг бари фуқароларнинг таштиш назоратида. Шу боисдан жамоатчиликнинг фикри муҳим-да.

Айниқса, 4 апрель куни қабул қилинган 533-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Ер кодексига, Уй-жой кодекси, Шаҳарсозлик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди. 

Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 84-моддаси қуйидаги мазмунда тўлдирилган:

«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан ҳамда томорқа ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шу жумладан ерларга ишлов берилишининг ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши устидан жамоатчилик назоратини ҳамда уйларни айланиб чиқиш орқали мунтазам равишда мониторингни амалга оширади.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзолари бўлган фермер, деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа ер эгаларига тегишли ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар беришга ҳақли.

Энди томорқаларда ерлар қақраб ётишига йўл қўйилмайди. Ҳар бир фермер ери, томорқа ер эгалари оилас фаровонлиги учун ўзи учун белгиланган ерлардан керак бўлса йилнинг тўрт фаслида ҳам унумли фойдаланиши учун кўрсатмалар берилади. Бу жуда самарали усул.

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 32-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади.

«Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин».

 Аммо, бу келин ёки куёвга уйга эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди, улар фақат оила аъзолари сифатида қайд этилади. Қонуншунослар бу кодексга ўзгартириш киритиш билан жамиятда оилавий муносабатларда тенгҳуқуқлиликни таъминлаш, ажримларни камайтириш мақсадини кўзланганлар…

    Бу қонун билан Уй-жой кодекси, Шаҳарсозлик кодексларига кириталаётган ўзгартиришлар туфайли  «снос» масаласини тартибга солувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши бор гап. Чунки, кейинги йилларда халқ орасида «уйим бузилар экан» деган важ билан турли қоидабузарликларга йўл қўяётган фуқароларни ҳам учратиш мумкин. Бу борада барча ўзратиришлар халқ манфаатини адолатли ҳимоялайди. Чунки,  хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиз ва у давлат томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилиниши шарт.

       Хулоса ўрнида айтиш лозимки, бугун бу қонун сабаб кўпгина ҳуқуқий қарашлар ва муносабатлар ўзгаради. Табиийки, халкнинг бундан хабари бўлиши учун тинимсиз аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириш лозим. Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси, туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари ходимлари айнан мазкур Қонун тарғиботи бўйича вилоятнинг барча ҳудудларида сайёр тарзда, манзилли ва ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга бориб учрашув ва давра суҳбатлари, маърузалар ўтказмоқдалар.

Хулиса ЭРДОНОВА, Қизилтепа тумани ДХМ бош мутахассиси.