Bosh sahifa Jamiyat ОТА-ОНА, БОЛАНГИЗНИ АСРАНГ…

ОТА-ОНА, БОЛАНГИЗНИ АСРАНГ…

0

Навоий вилояти  ЙҲХБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, шаҳар-туманлар ҳудудида ҳар ҳафта “Хавфли гуруҳ” ёш тоифасига мансуб ҳайдовчилардан тилхатлар олиниб, профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида йўл белги, радар, сунъий нотекисликлар ўрнатилаяпти. Конимех туманида республикага намуна сифатида “Хавфсиз ҳудуд” лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шаҳобчалари, автошоҳбекатларда мониторлар орқали мунтазам равишда оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари акс эттирилган видео лавҳаларни намойиш қилиш мақсадида мониторлар ташкил этилди. Ҳаракат иштирокчиларини огоҳликка даъват этувчи банерлар янгиланиб, панолар ўрнатилди. Бироқ ота-оналарнинг фарзандлари тақдирига нисбатан лоқайдлиги ҳамон давом этаётгани ачинарлидир.
Мисол учун, жорий йилнинг 5 июль куни Навоий шаҳри Зарапетян кўчасида яшовчи фуқаролар 2016 йилда туғилган қизини назоратсиз қолдиришади. Эътибордан четда қолган тўрт ёшли қизалоқ кўчага чиқади ва йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган қисмидан ўта бошлайди. Ногаҳон пайдо бўлган “Дамас” автомашинаси эса жажжи пиёдани уриб юборади. Натижада эса Ш.исмли қизча “бош мия чайқалиши ўнг қўл тирсак соҳаси ёпиқ синиши” ташҳиси билан Навоий вилояти тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилади.
Албатта, кимдир автоҳалокатга учраса Оллоҳдан унга умр тилаймиз. Тўрт ёшли қизалоқнинг олган тан жароҳати уни бутун умр безовта қилмаслигига ким кафолат бера олади? Ҳар бир ота-она бир куни набирали бўлишни истайди. Бироқ исташнинг ўзи етарли эмас. Орзулар армонга айланмаслиги учун курашиш керак. Болаларни асрайлик!

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи.