Bosh sahifa Jamiyat Овуллар аҳолиси кўрсатилаётган давлат хизматларидан миннатдорми?

Овуллар аҳолиси кўрсатилаётган давлат хизматларидан миннатдорми?

0
Турмуш кечириш шароити оғир бўлган шундай ҳудудлар борки, улар вилоят,  ҳатто туман марказларидан анча олисда. Бу манзилларга бориш учун автомашинада юриб бир кунни кеч қиласиз. Давлат хизматлари Агентлигининг мобил автобуси худди шундай худудларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ечимталаб муаммоларни жойида ҳал этиш учун доимо йўлда.  Мобил офисда ташкил этилаётган сайёр хизмат аҳамиятинингчўл шароитида яшаётган,анчадан буён вилоят ёки туман марказига кела олмаётган одамлар учун қанчалик муҳимлигини тасаввур этаверинг.
“Шиели” овули манзили қўшни давлат Қозоғистон билан чегара ҳудудда жойлашган. У Навоий вилояти марказидан 450 километр узоқликдаги энг олис чўлдаги манзилҳисобланади. Давлат хизматлари Агентлигининг мобил автобусида мутахассислармазкур ҳудудда аҳоли мурожаатларига ечимтопиш учун ойида икки марта Томди туманида сайёр мобил хизмат ўтказадилар. Овул фуқаролар йиғини биносига келган аҳолининг у ёки бу давлат хизматига бўлган мурожаати бирин кетин ечимини топди. Фуқаролар ҳам сайёр хизмат ўтказиш учун мобил офисда яратилган бундай қулайликдан мамнун.Салиха Мирхаясова ҳам яшаётган уй жойига кадастр хизмати олиш учун мурожаат қилганлардан. Унинг айтишича , аввал фуқаролар мазкур хизматни олиш учун овулдан 150 километр узоқликда бўлган туман марказига боришган.
Дарвоқе, хизмат кўрсатиш жараёнида аҳолининг хотин-қизлар, ёшлар, ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилди, фуқаролар турмуш ташвишлари ечимига кўмаклашилди, тегишлилиги жиҳатдан ҳуқуқий тушунчалар берилди.“Шиели” Овул фуқаролар йиғини раиси Мотам Қапашовнинг айтишича, овулда ёшлар ва хотин-қизларнинг янги иш ўринларига эҳтиёжи бор. Тўғриси, мобил автобусда ташкил этилаётган сайёр хизмат  аҳоли учунҳам, хизмат учун ҳам қулай бўлган юмушки, унинг натижасидан бугун одамлар миннатдор.
Шу куннинг ўзида овул аҳолисининг 28 нафари мобил автобусда хизмат олди, дейди Томди тумани ДХМ директориФируз Муродиллаев.
Сайёр мобил хизмат одамларга қаерда, қай вактда бўлмасин давлат хизмати кўрсата оладиган беминнат қулайликдир. Фикримизни кўрсаткичлар билан изоҳласак, Навоий вилоятида 2019 йилда аҳолига марказлар орқали332 086 та давлат хизмати кўрсатилган бўлса, шундан 11 028 таси сайёр хизмат жараёнида амалга оширилган. Энг қувонарлиси, 701 та тадбиркорлик субъектлари айнан сайёр хизмат тадбирлари жойида  давлат рўйхатидан ўтказилган.Шу боисдан вилоятда мазкур мобил автобус ҳимматини билмайдиган одам бўлмаса керак.
ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати