Bosh sahifa Jamiyat Овуллар аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди

Овуллар аҳолисига сайёр хизмат кўрсатилди

0

«Утемурод» овули анча олис манзилда…Томди тумани марказидан 170 километр, вилоят марказидан 410 километр узоқда жойлашган. Навоий вилоятида бу ҳудуд номи алоҳида тилга олинади. Боиси, овулга бориш учун автобусда бир кун йўл юрилади, тонгда чиққан йўловчи кечга овулга кириб боради. Бу ҳудуд чегараси қўшни Қозоғистон давлатига туташ. Ҳудудда 10га яқин овулларда аҳолининг турмуш фаровонлигига эришиш йўлидаги ислоҳотларни амалга оширишда Томди тумани Давлат хизматлари марказининг сайёр мобил хизмат тадбирлари аҳамияти муҳим. 

Кун совуқ бўлишига қарамай, овулдаги ободлик диққатингизни тортади. Тўғри, чўл шароити аммо, барча қулайликларга эга ҳудуд. Бежизга «обод қишлоқ» дея номланмаган-да… Болалар боғчаси янгидан замонавий қилиб қурилган. Умумтаълим мактаби, қишлоқ врачлик пункти, бозор, ҳамом, маҳалла биноси буларнинг барча барчаси ками кўстсиз овул одамлари ихтиёрига фойдаланиш учун берилган. Фақат  одамларнинг давлат хизматига бўлган эҳтиёжи ўрганилса бас.

Шу боисдан овулда жуда кўп сайёр қабуллар ўтказилиб турилади. Айниқса, марказнинг маҳалла биносида фаолияти йўлга қўйилган «Шиели» шохобчаси фаолиятидан одамлар мамнун. Овулда бўлганимиз, тизимнинг «Дамас» автоулови ёки мобил автобусини кўрган фуқаро борки, дарду ташвиши билан унга интилади. Энг, асосийси халқ ҳукуматга мурожаатларини давлат хизматлари марказлари орқали етказишга одатланди. Мобил хизмат жараёнида шу куни Утемурод овули фуқаролари учун 32 та давлат хизмати кўрсатилди. 

 Ҳасан РАББИМОВ, Томди тумани ДХМ бош мутахассиси