Bosh sahifa Mualliflardan Оз миқдор ҳам талончилик…

Оз миқдор ҳам талончилик…

0

Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХПБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик чора-тадирлар давомида 2020  йил 12 сентябрь куни Навоий кон металлургия комбинатига қарашли Темир йўл бекати (Ўз.ЖДТ) худудида олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида, Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи, НКМКга қарашли темир йўл бекатида тепловоз машинисти лавозимида ишловчи 19.09.1975 йилда туғилган Э.Х иш вақтида ўзининг бошқарувида бўлган, НКМКга карашли темир йўл бекатининг 1-йўлида турган “ТЭМ-7277” рақамли Теплобознинг ёқилғи сиғими (баки)дан 2 (икки) дона елим идишларга жами 40 литр дизель ёқилғисини ноқонуний равишда олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганиб, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахснинг қилишларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддасида кўрсатилган, оз миқдорда талон-тарож қилиш ҳуқуқбузарлиги аниқланиб, ушбу модда билан маъмурий баённома тузилган ҳолда тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун бўйича Навоий шаҳар Маъмурий судига юборилди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт 

Прокурори катта ёрдамчиси                                     У.Д.Ортиқов