Bosh sahifa Yangiliklar Ғозғон шаҳрининг умумий ер майдони 682 гектарни ташкил этади

Ғозғон шаҳрининг умумий ер майдони 682 гектарни ташкил этади

0

Яқинда ўтказилган Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдаги 53-сессиясида мазкур масала муҳокама қилинган эди. Сессияда “Навоий вилоятининг Нурота тумани ва Ғозғон шаҳар чегараларини белгилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” қарор ҳам қабул қилинди. Унда қайд этилишича Навоий вилояти ҳокимлиги, қурилиш бош бошқармаси, ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг “Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота тумани ҳудудларини ажратиш ҳамда Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари ишлаб чиқилган. Унда эса Ғозғон шаҳрининг умумий ер майдони 682 гектар этиб белгиланган. Шунингдек, Нурота туманидан Ғозғон шаҳар таркибига ўтказилаётган ҳудудлардан сайланган халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари навбатдаги сайловга қадар ўзлари сайланган сайлов округларининг депутатлари ҳисобланади.

000000005149-640x480

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг 12-13 март кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Ғозғон қишлоғига шаҳар мақомини бериш, бу ерда замонавий уй-жойлар барпо этиш, ер ости бойликларидан унумли фойдаланиш мақсадида янги корхоналар ташкил этиш таклифлари илгари сурилган эди.