Bosh sahifa Jamiyat ҚОЗОҒИСТОН БИЛАН ЧЕГАРАДОШ ОВУЛЛАРДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

ҚОЗОҒИСТОН БИЛАН ЧЕГАРАДОШ ОВУЛЛАРДА ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

0

Туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Р.Рахматов, туман ИИБ бошлиғи А.Савуровлар Учқудуқ марказидан 250 км. олисда жойлашган “Кокаяз” овулида бўлиб, ижтимоий-тиббий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонларини кўздан кечиришди.
Овул фуқаролар йиғини раиси Е.Қоспанов, 14-умумий ўрта таълим мактаби директори А.Мадреймоноваларга овул аҳолисига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда “Коронавирус” туркумига кирувчи вирус юқиши натижасида келиб чиққан зотилжам (пневмония) касаллиги пайдо бўлгани ҳақида маълумотлар бериш юзасидан топшириқлар берилди.

IMG_20200318_180908_658Шунингдек, “Кокаяз” овули билан қўшни Қозоғистон чегараси бор йўғи 16 км. ни ташкил қилади. Туман ҳокими бошчилигидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари чегарада ҳам бўлиб қайтди.
Кейинги манзил “Жузқудуқ” овули бўлди. У ерда ҳам овул фуқаролар йиғини раиси М.Жалғасбаева ҳамда 2-умумий ўрта таълим мактаби директори М.Турешовларга ҳам шундай топшириқлар берилди.
Ҳар иккала овулда ҳам энг асосийси, аҳолиси хотиржамликни сақлаш, улар ўртасида ваҳима ва тушунарсиз ҳолатларни келтириб чиқармаслик ҳақида ўз тавсияларини беришди.
Хавфли юқумли касалликдан сақланиш борасида қозоқ тилида тарқатма материаллар тарқатилди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.