Bosh sahifa Jamiyat Қозоғистон ва Россияга ишлашга кетаётган 436 нафар навоийликларга арзонлаштирилган чипталар тақдим этилди

Қозоғистон ва Россияга ишлашга кетаётган 436 нафар навоийликларга арзонлаштирилган чипталар тақдим этилди

0

Бу ҳақда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида 31 май куни ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган йиғилишда бошқарма мутасаддилари ҳамда ҳудудий бандлик марказлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Бошқарма бошлиғи Эркин Авезов давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 14 июлда эълон қилинган “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди.

Жумладан, бугунги кунда вилоятда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 557,4 минг нафар кишини ташкил этади. Банд аҳоли сони эса 414,3 минг нафар. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 1,6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилган. 2822 нафар фуқаро бугунунги кунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган бўлиб, бу ишларга айни пайтгача 2,6 миллиард сўм маблағ сарфланган. Бундан ташқари, 4 ой давомида Қозоғистон ва Россияга ишлашга кетаётган 436 нафар навоийликларга арзонлаштирилган авиа ҳамда темирйўл чипталари тақдим этилган.

20190531_160731

— ­Йил якунига қадар барча марказларимиз янги биноларда фаолият юритади, ­ — дейди Э.Авезов. ­– Яқинда Қизилтепа туманидаги бўлимимиз янги, замонавий бинода иш бошлаган бўлса, Мустақиллик байрами арафасида Навбаҳор, Учқудуқ ҳамда Конимех туманларимиздаги муассасаларимиз учун ҳам янги бинолар тўлиқ қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилади. Бу эса аҳолига янада сифатли хизаматлар кўрсатиш имконини беради.

Журналистлар янги иш ўринлари, номигагина ташкил этилаётган меҳнат ярмаркалари, ишга жойлаштириш каби масалалар кўпинча қоғозда ижобий эканлиги, ҳақиқий ҳолат  ҳамда меҳнат бозори билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар сўрашди. Мутасаддилар мазкур саволларга атрофлича жавоб берди.