Bosh sahifa Jamiyat ҚОЗОҒИСТОНЛИК ЁЗУВЧИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БАҲО БЕРДИ

ҚОЗОҒИСТОНЛИК ЁЗУВЧИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БАҲО БЕРДИ

0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида жорий йилнинг 6 сентябрь куни Навоий бўлими илмий котиби К.Нурбоев раҳбарлигида Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидан келган ёзувчи Норбой Хожаахмедов ва “Конимех тонги” газетаси муҳаррири Гулдана Наримбетова билан учрашув бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Қизилқум саҳросидаги “Қанорбой ота қадамжоси” ва у билан боғлиқ тарихий воқеалар тилга олинди. Меҳмон Ўзбекистондаги ўзгаришлардан ҳайратда эканлигини алоҳида таъкидлаб: “Мен бир пайтлар Конимех туманида яшаганман. Бугун Конимехни ва Навоий шаҳрини танимай қолдим. Айниқса, давлат томонидан маънавий меросга, азиз авлиёларга берилаётган эътибор таҳсинга лойиқ”, деди.

Гулдана Наримбетова Норбой Хожаахмедовнинг Ватанимиз тарихидан сўзловчи қозоқ тилида китоби чоп этилгани ва уни ўзбек тилига таржима қилиш қардошлигимиз ришталарини янада мустаҳкамлашда йўлида қўйилан яна бир қадам бўлишини ҳамда уни чоп эттириш ҳақида келишиб олдилар.

Учрашувда меҳмонларга сўнг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан чоп этилган “Қанорбой ота” рисоласи ва буклетлар совға қилинди.