Bosh sahifa E'tirof Қозоғистонликлар хонадонини Навоийда ишлаб чиқарилаётган гиламлар безаяпти

Қозоғистонликлар хонадонини Навоийда ишлаб чиқарилаётган гиламлар безаяпти

0

Навоий шаҳридаги “Ишонч гилам” Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонасида замонавий тикув ва тўқув дастгоҳлари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хорижга сотилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг шу давригача 72 минг квадрат метр ҳажмдаги гилам  Қозоғистон Республикасига экспорт қилинди. Гиламларга босилаётган гулларда рангларнинг сержилолиги, миллийлик, халқимизнинг ўзига хос қадриятлари уйғунлиги маҳсулот харидоргирлигини таъминлаяпти.

Корхонада жами 80 нафар ишчи-ходимнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Компьютерлаштирилган замонавий гилам тўқиш дастгоҳларини йигит-қизлар маҳорат билан бошқараётгани эътирофга лойиқдир.

2014 йилда бу ерга Бельгиядан замонавий гилам тўқиш технологияси келтириб ўрнатилган эди. Жорий йилнинг охиригача яна иккита қўшимча дастгоҳ олиб келиниб, янги турдаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Хуршида НАРЗИЕВА