Bosh sahifa Yangiliklar “Пахта-2018”: режа қарийб 100 минг тонна

“Пахта-2018”: режа қарийб 100 минг тонна

0

Жорий йилда вилоятимизда жами 33 минг 288 гектар ғўза майдонларидан 94 минг 600 тонна пахта ҳосили олиш кўзда тутилган бўлиб, айни пайтда терим мавсуми ҳудудларда бошлаб юборилди.

Мавсумни самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан 20 сентябрдан 20 октябргача пахта терими  режаси ишлаб чиқилиб, шу асосда тизимли ишлар олиб бориляпти. Қизилтепа, Кармана ва Хатирчи туманлари фермерлари билан “Baxt-textile” масулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган кластер шартномалари мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қайд этиб ўтиш лозим, айни пайтда ҳудудларда дефолиация тадбирлари ҳам давом этаётган бўлиб, бу ғўза ҳосилининг тўлиқ очилиш жараёнини тезлаштиряпти. Ҳозирга қадар қарийб 15 минг гектар майдонда мазкур тадбирлар амалга оширилди.