Bosh sahifa Jamiyat ЙИЛ БОШИДАН БУЁН НАВОИЙДА ҚАРИЙБ 2700 ТА ЮРИДИК КОРХОНА ҲАМДА 2100 ТАДАН...

ЙИЛ БОШИДАН БУЁН НАВОИЙДА ҚАРИЙБ 2700 ТА ЮРИДИК КОРХОНА ҲАМДА 2100 ТАДАН ЗИЁД ЯТТ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ

0

Пандемия таъсир кўрсатмаган соҳа қолмади. Ижтимоий, иқтисодий ҳаётда ҳам унинг таъсирини ҳис этиб турибмиз. Бироқ, ҳаёт ўз йўлида давом этмоқда. Айниқса, тадбиркорлар бугунги ишни эртага қўйишни истамайдилар. Олинган маълумотларга кўра, вилоят бўйича Давлат хизматлари марказлари орқали жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 2665 та юридик корхона давлат рўйхатидан ўтган. Якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 2195 нафари ўз бизнеси расмийлаштирган.

Энг кўп юридик корхона — 429 та Хатирчи тумани ҳисобига тўғри келмоқда. Иккинчи ўринда Қизилтепа тумани — 422 та ва учинчи ўринда Навоий шаҳри — 418 та юридик шахс ўз фаолиятини расмийлаштирган. Якка тадбиркорлик буйича Навоий шаҳри, Кармана ва Қизилтепа туманлари кўрсаткичи баланд. Жами 4860 та тадбиркорлик субъекти фаолияти билан пандемия даврида ҳам ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ, халқ хўжалигида ўз ўрнини топди. Тиниб-тинчимайдиган, меҳнатни севадиган халқмиз. Шу боисданми, карантин даврида ҳам ўз тадбиркорлиги ортидан халқига фойдасига тегаётган ишбилармонлар сони ортиб бормоқда. 

ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати.