Bosh sahifa Yangiliklar Пиллачилик истиқболи: экспортчи корхоналар сони 3 тага етди

Пиллачилик истиқболи: экспортчи корхоналар сони 3 тага етди

0

Қизилтепа туманида ипакни қайта ишлашга ихтисослашган “Қизилтепа пилла хазинаси” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Бу ерда хориждан келтирилган 350 минг АҚШ доллар қийматига эга замонавий дастгоҳлар ёрдамида йилига 72 тонна қуруқ пилладан сифатли ипак толаси ва момиғи тайёрланади.

45 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланган янги корхонада пилла хом ашёси чуқур қайта ишланиб, ҳар йили 500-600 минг АҚШ доллари қийматдаги ярим тайёр маҳсулот экспортга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар вилоятда иккита шундай турдош ишлаб чиқариш субъектлари  – “Хатирчи пилла хазинаси” хусусий корхонаси ҳамда “Ал-Азиз ипаги” масъулияти чекланган жамияти мавжуд эди.