Bosh sahifa Jamiyat ПИЁДА МАСТ БЎЛСА…

ПИЁДА МАСТ БЎЛСА…

0

Ҳаракат иштирокчилари одатда ҳайдовчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини танқид қилишга шошилишадию, бироқ пиёдаларнинг ҳам мажбуриятлари борлигини, унга ўзлари риоя қилишлари кераклиги ҳақида унутиб қўйишади. Коса кунда эмас, кунида синади деган гап бор. Тўғри, инсон бир неча бор ҳуқуқбузарлик содир этиши, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги ва унинг бу айбини кимдир кўрмаслиги мумкин. Аммо бир куни аччиқ хатоларининг мевасини татиб кўришга мажбур бўлади.
Жумладан, 2020 йилнинг 3 сентябрь куни соат 18:00ларда Томди тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р57 “Қизилқум халқа йўли” автомобиль йўлининг
317 километрида ҳайдовчи С.К. “УАЗ-469” русумли автомашини бошқариб бораётган эди. 60 ёшга кирсада, ҳаёт сабоқларидан ўзига тегишли хулоса чиқармаган маст ҳолда пиёда ҳаракатланиб кетаётган А.Қ. унинг йўлидан тўсаддан чиқиб қолди. Ҳайдовчи нима бўлганини дастлаб англашга ҳам улгурмади. Бироқ…
Маст ҳолдаги пиёда йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойнинг ўзида вафот этди.
Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи.