Bosh sahifa Jamiyat 700 та эҳтиёжманд оилага ҳомийлик асосида маиший жиҳозлар совға қилинди

700 та эҳтиёжманд оилага ҳомийлик асосида маиший жиҳозлар совға қилинди

0

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йил бошидан буён ҳомийлик асосида ҳудуддаги 52 та эҳтиёжманд оиланинг уй-жойи таъ­мир­ланиб, 700 та хонадонга кундалик турмушда зарур бўлган маиший техника жи­ҳоз­лари берилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила­ларда истиқомат қи­лувчи 53 нафар бе­морга соғли­ғини тиклашда амалий ёрдам кўр­­сатилди. Уларга даволовчи ши­фо­кор ху­лосаси, рецепти, поли­кли­ника йўллан­маси асосида да­во­ланиши ёки дори-дармон со­тиб олиши учун тегишли тиббиёт муасса­саси ёхуд дорихона ҳисоб рақамига шарт­нома асосида пул ўтказиб берилди.

— 3 йилдан буён врач-кардиолог ва невропатолог назоратидаман, — дейди карманалик С. Қамба­рова. — Чунки юра­гим жуда кўп безовта қилади. Мунтазам даво­ланиб юраман. Зарур дори-дар­мон­лар сотиб олиш эса қийин. Яқин­да Навоий шаҳ­ридаги «Vagus» даволаш марказида муо­ла­­жа олдим. Харажатлар давла­тимиз томо­ни­дан тўлаб берилди. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қил­япман. Беморларга ғамхўрлик кўр­сатаётган ҳукуматимизга мин­натдорлик билдираман.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чора-тадбирлар президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилмоқда.

Хуршида НАРЗИЕВА.

.