Bosh sahifa Yangiliklar Президент совғалари: «Фарҳод» маданият саройига «Spark», эркин курашчи Ихтиёр Наврўзовга эса «Lacetti...

Президент совғалари: «Фарҳод» маданият саройига «Spark», эркин курашчи Ихтиёр Наврўзовга эса «Lacetti Gentra»

0

Пойтахтимизнинг «Халқлар дўстлиги» саройида Навоий кон-металлургия комбинатининг 60-йиллик юбилейига бағиш­лаб Фарҳод маданият саройи ҳамда  НКМК маданият муассасалари ижодий жамоалари ўртасида «Қизилқум жавоҳирлари — 2018» анъанавий хайрия концерти бўлиб ўтди.

Олти йил ичида илк бор «Халқлар дўстлиги» саҳнасида намойиш этилган ҳисобот кон­цертида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, санъат ва маданият муассасалари талабалари, жисмоний имко­нияти чекланганлар иштирок этди.

Ҳаяжонли ва кўтаринки руҳда ташкил этил­ган чиқишлар томошабинларга олам-олам завқ улашди. 4 минг ўринли зал чинакам санъ­ат шайдолари билан лиммо-лим тўлди.

Шу куни Фарҳод маданият саройи жамоасига Президент совғаси — «Spark» автомобили топширилди.

ДК Фархад

28 май куни эса Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуасида жорий йилда халқаро майдонларда юқори натижаларга эришган 12 нафар спортчини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мутасадди ташкилот раҳбарла­ри, спорт соҳаси вакиллари иш­тирок этган тадбирда вилоят ҳоки­ми К. Турсунов сўзга чиқиб, Прези­дентимиз томонидан спорт­чи ёш­ларни қўллаб-қувватлаш бораси­да амалга оширилаётган ишлар ҳақи­да батафсил тўхталди. Кўпкарра минтақа ва халқаро му­собақалар ғолиби, 2018 йил эркин кураш бўйича Осиё чемпионати­нинг олтин медали соҳиби Ихтиёр Наврўзовга Пре­зидент совғаси — «Lacetti Gentra» авто­мобили топширилди.

Маросимда 2018 йилда навоий­лик спортчиларнинг қўлга киритган ға­ла­балари фахр билан тилга олинди.

— Юксак ишонч учун халқимизга, Президентимизга ташаккур айта­ман, — дейди И. Наврўзов. — Кел­­гусида Олимпиада ўйинла­ри­­да ҳам ғалаба қозонишга ҳа­ра­кат қиламан. Асосийси — халқи­миз­нинг ва давлатимизнинг ишон­чи спорт­чи­­нинг ютуғи. Яқин­ларингиз ва сизни қўллаб-қувват­ловчиларнинг умидларини рўёбга чиқариш юксак масъулиятдир.