Bosh sahifa Mualliflardan Профилактика тадбирлари самара бермоқда

Профилактика тадбирлари самара бермоқда

0

Самарали тарғибот – ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим мезони саналади. Шу боис, Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси объектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи ЁХБ ходимлари томонидан айни шу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврига қадар ШКБ объектларининг ишчи ва хизматчилари жалб этилиб, улар иштирокида 100 дан ортиқ профилактик-тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Учрашувларда аҳолига ёнғин хавфсизлигига риоя қлиш юзасидан кенг тушунчалар берилмоқда.

Шунингдек, мутахассисларимиз томонидан ёнғин хавфсизлигига масъул бўлган мутасаддиларнинг белгиланган қоидаларга риоя қилиниши устидан назоратини кучайтириш, масъул шахсларнинг мавжуд қоидаларга эътиборини кучатиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш керак,  чоршанба  — ёнғинлар профилактикаси куни доирасида Учқудуқ тумани ички ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва таълим муассасалари ҳамкорлигида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ҳудудда ёнғинлар сони камайишини таъминлаётир.

Шуҳрат ПАЙЗИЕВ, ШКБ ЁХБ бошлиғи ёрдамчиси, майор.