Bosh sahifa Jamiyat Рамазон ойида Навоийда 14,5 минг нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтожларга беғараз ёрдам...

Рамазон ойида Навоийда 14,5 минг нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтожларга беғараз ёрдам кўрсатилмоқда

0

Кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳукуматимиз эътиборидаги муҳим масалалардан саналади. Воҳамизда ҳам имконияти чекланган шахслар, хусусан, аёллар ва ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Вилоят ҳо­ким­лиги томо­ни­дан Рама­зон ойи муно­сабати би­лан 14,5 минг нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оила­­лар ҳолидан хабар олин­япти. Жараёнда якка-ёлғиз кексалар, чин етимлар, меҳ­рибонлик уйлари тар­бия­­ла­нувчилари, бемор­лар ҳамда туғма руҳий хасталикка учраган бола­ларга 5 турдаги озиқ-овқат маҳсулот­лари тарқатилмоқда.

6 июнь куни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси ходим­лари ҳам Конимех туманидаги «Қара­қата» овул фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуддаги 20 та хонадон вакилларига Рамазон ойи сов­ға­лари­ни ула­шишди.

— Давлатимиз, халқи­миз томонидан кўрса­тилаётган ғамхўр­ликдан кўкси­миз тоғдек кўтарилди, — дейди «Ма­даният» овулида исти­қомат қила­ёт­ган Н. Алписбаева. — Бундай эъти­­­бордан мамнунмиз. Савоб ойида қилинаётган эзгуликлар­нинг мукофо­тини Яратган  зиёда қилиб қайтарсин.

Манзилли чора-тадбир асосида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Хуршида НАРЗИЕВА.