Bosh sahifa Jamiyat Oнлайн танлов энг фаол давлат хизматчилари номини аниқлаб берди – зарафшонликлар пешқадам

Oнлайн танлов энг фаол давлат хизматчилари номини аниқлаб берди – зарафшонликлар пешқадам

0

30 июнь —  Ёшлар куни муносабати билан Давлат хизматлари агентлиги тизимида қатор тадбирлар ўтказилди. Бундай танловлар Навоий вилояти бошқармаси, туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида меҳнат қилаётган ёшларни ҳам қамраб олди. Ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш мақсадида ўтказилган онлайн танлов «ЭНГ ФАОЛ ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ» ҳамда «ЭНГ БИЛИМДОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ»ни аниқлади.

Шундай қилиб, Ёшлар кунида Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Аббосжон Исроилов ҳамда шу марказнинг бош мутахассиси Дилбар Бозоровалар онлайн танлов ғолибига айландилар. Бу тадбир ёшларни рағбатлантириш, касбига меҳр қўйиши, садоқатли бўлиш маъсулияти учун ўтказилган бир синов эди. Аслида касбий маҳорат ва билим кўникмалари ўстириш ана шундай танловлар сабаб ҳам тобланади. Хуллас, тизимдаги ёшларни яна бир бор байрам билан қутлаймиз!