Bosh sahifa Jamiyat “САХОВАТ ВА КЎМАК” ХАЛҚНИНГ ҚАНОТИГА, ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВИГА АЙЛАНДИ

“САХОВАТ ВА КЎМАК” ХАЛҚНИНГ ҚАНОТИГА, ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВИГА АЙЛАНДИ

0

Жорий йилнинг 20 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан, минг-минг йиллик тарихга эга ўзбек халқининг қанчалик меҳрибон, саховатли, бир-бирига оқибатли ва олий ҳиммат халқ эканлиги, ва бу фазилатлар бугунги кунда ҳам отадан-фарзандга мерос бўлиб келаётганлигини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилди.
Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ушбу ташаббус синовли кунларда халқнинг қанотига, қўллаб-қувватловига айланди. Буни кенг жамоатчилик, тадбиркор ва мулкдорлар, деҳқон ва фермерлар, ташкилот ҳамда корхона ходимлари, хуллас, барча юртдошларимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олди.

IMG_20200429_113157_317Бугун вақт ва макон танламайдиган тушунчалардан бири ҳам бу-саҳоват ва кўмакдир. Ҳа, олий ҳиммат юртдошларимиз зиммасида мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшиш, шунингдек, айни пайтда уйда қолган аҳоли, айниқса, эҳтиёжмандлар корига ярашдек масъулиятли, хайрли юмушлар мужассам. Синовли кунларни енгиб ўтишда зарафшонлик тадбиркору фермерлар, корхона вакиллари халқимизга хос юксак фазилатларни намойиш этишмоқда.
Зарафшон шаҳрида ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ортаяпти. Маҳалла хайрия жамоат фонди Зарафшон шаҳар бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” хайрия жамғармасига тадбиркорлар ва ташкилотлар томонидан қисқа вақтда хайрия маблағлари келиб тушмоқда. Шаҳарда ушбу маблағларни умумлаштириш ва тасарруф этиш бўйича штаб фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллий кенгашлар депутатлари томонидан эҳтижёманд, боқувчисини йўқотган, ногирони бор оилалар ўрганилиб, рўйҳатлари шакллантирилди. Зарафшон шаҳар биринчи сектор ҳудудидаги Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида 2343 нафар оила истиқомат қилади. Ўрганишлар жараёнида ҳудудда 45 нафар кўмакка муҳтож оила борлиги аниқланди. Уларни 3 ой давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турувчи дастлабки кўмак ишлари амалга оширилди.
-Ҳозирги оғир пайтда аҳолининг эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож қатламларига ёрдам қўлини чўзиш, уларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлаш биз тадбиркорларнинг бурчимиз. Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусига биз ҳам лаббай деб жавоб бердик. Умуман олганда ҳеч бир зарафшонлик тадбиркор бундай хайрли ва эзгу ишда четда турмайди, -дейди Амирбек-Зарафшон хусусий корхонаси раҳбари Садрддин Рўзиев.
Ҳа, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлайдиган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан қатор имтиёзларнинг берилиши ҳар қандай корхона ва тадбиркорлик субъектларида ҳомийлик маблағларининг шаклланишига хизмат қилиши билан бирга ижтимоий шароити оғир оилаларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди.
Нафақат мамлакатимзда, балки, Зарафшон шаҳрида ҳам шу каби эзгу ишларнинг кўлами муборак рамазон ойига ҳамоҳанг равишда тобора кенгайиб бораверади.
Умид Худойқулов,
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари.