Bosh sahifa Mualliflardan САЙЛОВ ТАШВИҚОТИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТАЯПТИ

САЙЛОВ ТАШВИҚОТИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТАЯПТИ

0

Бугун ҳар икки одамнинг суҳбатида сайлов жараёни хусусидаги баҳс- мунозараларни кузатамиз. Ким телевидениедан кўрганини, ким радиодан эшитганини, ким ижтимоий тармоқлардан, яна биров матбуотдан ўқиганини айтиб, жорий йилги сайловга тайёргарлик ўзгача ўтаётганини таъкидламоқда. Айниқса, партияларнинг дебатлардаги чиқишлари эса аввалгиларига ўхшамаслиги аниқ.  Сайловнинг ташвиқот жараёни ҳам авжида. Партиялар ОАВ лари орқали ўзларининг ижтимоий роликларида тинимсиз номзодларига овоз беришни илгари суришмоқда. Ҳа, мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбир бир жараёнда-ки, айниқса, халқ дарди ва муаммоларига ечим топиш учун партияларнинг сайловолди дастурлари аҳоли муҳокамасида. 

Хўш, халқ сайловларга тайёрми? Сайлов қонунчилигидаги янгиликлардан аҳолининг барча қатлами хабардорми? Сайлов ташвиқот жараёнида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқий саводхонлиги ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказиш муҳимми? Албатта, лозим бўлса ҳар бир хонадонгача кириб, Сайлов кодекси ва қонунчилигига киритилган янгиликлар борасида ҳуқуқий тушунча бериш жоиз. Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси ходимлари, туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази мутахассислари сайлов тарғиботига оид оғзаки ҳуқуқий тадбирларни вилоятнинг барча ҳудудларида уюштириб, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни мақсад қилганлар.

30 ноябрь куни Навоий вилоятининг барча ҳудудларида давлат хизматлари марказлари ходимлари алдия бўлимлари хуқуқшунослари билан сайлов участкаларда бўлиб, унда сайловчиларга яратилаётган имкониятлар билан танишдилар. Аҳоли, сайловларда илк бор иштирок этаётган ёшлар учун сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунчалар бердилар. Жумладан, Навоий шаҳридаги 2 ва 5-умумтаълим мактабларида битирувчилар учун сайловга оид тушунтиришлар берилди, 200 га яқин буклетлар тарқатилди. Бундан ташқари, шаҳарнинг «Чинор» ҳамда «Ватан» маҳаллалари ҳудудида ҳам флаерлар тарқатилди. Марказ ходимлари Адлия бўлими вакиллари билан биргаликда фуқароларга сайлов қонунчилиги бўйича тушунтиришлар бериб, шу ҳудуддаги 46 ва 42-сонли сайлов участкаларида ҳам тегишли тарғибот ишларини амалга оширдилар.

Кармана туманида жами 30 та сайлов округи мавжуд. Сайловда иштирок этувчилар сони 86779 нафар. Шундан Кармана тумани ДХМ ходимлари томонидан 25-Азамат, 26-Ўзбекистон хамда 29-Хазора сайлов участкалари ўрганилиб, тумандаги «Хазора» МФЙ «Узумзор» қишлогида яшовчи фуқароларга сайлов қонунчилиги, марказ фаолияти ҳамда кўрсатилаётган хизматлар буйича тушунчалар берилди, буклетлар тарқатилди. Худди шундай Навбаҳор туманида ҳам 349, 350, 351, 353, 354 va 355 сайлов участкаларида ўрганилиб, сиёсий тадбирнинг ҳуқуқий жиҳатлари, моҳияти аҳолига  тушунтирилди.

Оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари Учқудуқ ва Томди туманларида ҳам ўтказилди. Учқудуқдаги 207 ва 208  сайлов участкалари ўрганилиб, ҳар иккала туманда овул ҳамда мактаб интернатлари тарбияланувчилари ҳам мазкур сиёсий  жараёндан бохабар этилди. Қизилтепа ва Нуротада аҳолининг сиёсий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган тадбирлар кенг қулоч  ёйди. Қизилтепа туманининг 100, 101, 102-сайлов участкаларида Нурота туманининг 401 ва 402 сайлов участкалари ҳудудида сайлов қонунчилиги бўйича буклетлар тарқатилиб, ҳар икки тумандаги умумтаълим мактабларида ҳам сайловлар шунингдек, давлат хизматлари маркази фаолияти юзасидан тушунчалар бердилар. 

Зарафшон шаҳрида эса мазкур тарғибот тадбири  фаолликда ўтказилди. Марказ ходимлари 249,251 ва 252- сайлов участкаларида бўлишди. Тарғибот жараёнида шахар ахолисига сайлов қонунчилигини тадбиқ қилувчи буклетлар тарқатилди. Хатирчи ҳамда Конимех туманларида олиб борилган тушунтиришлар, аҳоли учун манфаатли бўлди. Хатирчи туманининг «Икром Карвон», «Богчакалон» маҳаллалари, шунингдек ҳудуддаги 1, 4, 8, 9-сонли сайлов участкаларида сайловчилар учун яратилган имкониятлар ўрганилди. Сайлов олдидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида олиб борилаётган эзгу амал ва бу хайрли ишда Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимларининг борлиги эътирофлидир. Боиси халқ учун, қурилаётган демократик давлат учун тарғибот жараёнининг аҳамияти муҳим.

Хуллас, мамлакат ҳаётидаги сиёсий муҳим ўзгаришдан халқнинг умиди катта. Яна хонадонларга кириб кузатганимиз шу бўлдики, сайловчилар аввалгидай бир нечта  сайлов хабарномаси билан боришмаслигини энди билади. Энг, асосийси ҳар бир фуқаронинг ўзи танлаган номзоди бор. Эртага шу номзодлар ҳукуматда депутат сифатида фаолият олиб бораётганида халқ ҳаёти, турмуши фаровонлиги учун қонунлар қабул қилинишига ишонадилар.

ДХА Навоий вилояти Матбуот хизмати