Bosh sahifa Mualliflardan Сайёр қабулда масалалар ижобий ечим топди

Сайёр қабулда масалалар ижобий ечим топди

0

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳоли ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя барча давлат органларининг фаолияти мезонига айланди

Маълумки, Томди тумани вилоят дав­­лат со­лиқ бошқармаси бошлиғи масъ­уллигидаги 4-сектор ҳу­дуди са­на­лади. Сектор та­шаб­буси билан жорий йилнинг 25 август куни  “Аякқудуқ” ОФЙда 4-сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Бошқарма бошлиғи А. Бозо­ров­нинг ви­­лоят корхона-таш­ки­лотлар раҳбар­лари иш­тирокида ушбу овул фу­қаролар йи­­ғи­нида ўтказган оммавий сайёр қа­бу­ли­да 110 нафарга яқин фуқаро иш­ти­рок этди.

Юзма-юз мулоқотда аҳоли томо­ни­дан ишга жойлаштириш, тад­­бир­кор­­лик, банкдан кредит олиш, уй-жой, но­ги­рон­­ликни белги­лаш, пен­сия ва на­фақа таъ­ми­ноти билан боғ­лиқ ма­са­ла­лар бўйича 30 яқин мурожаат бўлди. Ўртага таш­ланган муаммолар бўйича тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан шу ернинг ўзида масалаларга ойдинлик киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилди .

Учрашув жараёнида 5 на­фар фуқаро тад­­биркор си­фа­тида давлат рўйхатига олин­­ган бўлса, 6 та оилага уй-жой билан таъминлаш бўйича туман ҳокимлигига  йўл харитаси ишлаб чиқилиши ҳамда ер май­­дон­лари ажратиш бел­ги­ланди.

Бир сўз билан айтганда, секторлар раҳ­барларининг сайёр учрашувлари чекка қишлоқларда яшаётган аҳоли муам­­­моларининг ҳам самарали ечим топи­шида муҳим аҳамият касб этаёт­гани би­лан бир­га, халқнинг давлатга бўл­­ган ишон­­чини янада оширмоқда.

Навоий вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими