Bosh sahifa Jamiyat “Сардоба” — Париж меҳмони

“Сардоба” — Париж меҳмони

0
????????????????????????????????????
“Фарҳод” маданият саройининг “Сардоба” фольклор-этнографик халқ ансамбли қатнашчилари Францияда ЮНЕСКО ҳамкорлигида бўлиб ўтган 45-халқаро “Жаҳон маданияти – Ганнат 2018” фестивалида иштирок этди.
Мазкур маданий тадбирда Америка, Африка, Европа ва Осиё қитъаларининг 54 давлатидан фольклор жамоалар қатнашди.  Фестиваль доирасида ансамблнинг ижодий сафари 22 кун давом этиб, унинг қатнашчилари Франциянинг 15 дан ортиқ шаҳар ва қўрғонларида концерт дастурларини намойиш этди. Шунингдек, ижодий жамоа Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ташаббуси билан ўтказилган “Ўзбекистон маданияти кунлари”да ҳам иштирок этди. Ушбу байрам тадбирида 500 нафардан зиёд меҳмон ва томошабинлар учун ўзбек миллий таоми – палов тайёрланди.
Фестиваль якунига кўра, “Сардоба” фольклор-этнографик халқ ансамбли “Асл фольклор санъати” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.