Bosh sahifa Jamiyat Сармишсой ҳудудигача 36 километрлик электр энергияси тармоғи ўрнатилади

Сармишсой ҳудудигача 36 километрлик электр энергияси тармоғи ўрнатилади

0

Ушбу чора-тадбирлар мазкур ҳудудни 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Учтут Жавоҳир тошлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан бу ерда барча қулайликларга эга дам олиш маскани ташкил этиляпти. Янги объектларни электр таъминотига улаш учун 245 дона таянч, 36 километр ўтказгич ва 1 дона трансформатор ўрнатиш лозим. Бунинг учун эса 1 миллард сўм маблағ талаб этилади.

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари эллик биринчи сессиясида мазкур масала муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан “Навбаҳор тумани “Сармиш” ҳудудидаги дам олиш масканига электр энергияси тармоғини ўтказиш ҳамда талаб этиладиган маблағларни вилоят маҳаллий бюджетидан ажратиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Бугунги кунда мазкур қарор ижроси юзасидан масъул ташкилотлар томонидан амалий саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.