Bosh sahifa Navbahor tumani Секторлар фаолияти: Навбаҳорда нима гап?

Секторлар фаолияти: Навбаҳорда нима гап?

0

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, бу борада ҳоким, про­ку­рор, ДСБ ҳамда ИИБ бошлиқ­лари секторлари фаолияти йўл­га қў­йилгани маҳаллаларда уч­раётган масалаларни жо­йи­да тизимли ҳал этишда муҳим омил бўляпти.

Навбаҳорда туман ҳокими Б. Бо­боназаров раҳ­барли­ги­даги биринчи секторда те­гиш­ли мута­сад­ди корхона ва таш­килот масъулларидан ибо­рат 25 кишилик ишчи гуруҳи фао­лият олиб бо­ряпти. Сек­тор «Беш­­­работ», «Юқори Беш­ра­бот», «Қи­зил­ой», «Қушқочди», «Янги ҳаёт», «Кес­кан­терак», «Қо­­ра­жон», «Янгиобод», «Ке­лачи», «Оқ олтин», «Кўҳ­рон», «Араб­­хона» маҳалла фуқа­ро­лар йиғин­лари ҳу­­дудларини қам­­раб олган.

«Бешработ» маҳалласида яшов­чи Мўмина Иноя­тованинг оиласи шахсий уйи йўқлиги са­баб, ижа­ра асосида яшаб ке­лаётганди. Ишчи гуруҳи ўрга­ниши натижасида фуқаро уй-жой­га муҳтож, деб то­пилди. Ма­ҳалла ҳудудида барпо этил­ган янги лойиҳадаги 2 қаватли тураржойдан 3 хонали уй­нинг бош­ланғич бадал тўлови ҳо­мий­­лик асосида амал­га оши­ри­либ, ушбу оилага расмий­лаш­тириб берилди.

— Давлатимиз раҳбарининг биз каби эҳтиёжманд оила­лар­га кўрсатаётган ғамхўрлигидан миннат­дор­миз, — дейди М. Иноя­това. — Ижарада, тор уй­да уч оила ноқулай аҳволда яшар эдик. Энди ўз уйи­миз бор. Икки неварам шундай ши­нам уйда яшаб, Навоий давлат педагогика институтида таҳсил ол­моқда. Хонадонимизда фар­зандларим учун барча им­ко­ният­­лар мавжуд.

Туман ҳокими кўмаги билан қу­рилиш маҳсулот­лари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Оқ олтин из­вест» масъулияти чек­ланган жамиятига 3 мил­лиард сўмлик банк кредит маблағ­лари ажратилди. Натижада янги цех ташкил этилиб, 30 та янги иш ўрни яратилди.

— Лойиҳамизни амалга оши­ришда молиявий жи­ҳатдан би­роз муаммолар юзага келган эди, — дейди МЧЖ таъсис­чи­си Бахтиёр Рўзиев. — Ту­ман ҳо­кимининг саъй-ҳаракати би­лан масалага ечим то­пилди. Хи­тойдан замонавий техноло­гия кел­­тир­дик. Айни пайтда ша­ғал тоши ишлаб чи­қариш цехи ўз фаолиятини бошлаш ара­фасида. Эндиликда, ту­ман­нинг иқтисодий салоҳиятини янада юксал­ти­риш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулот­лари­ни қуритиб, қадоқлаган ҳол­да хо­рижга экспорт қи­лиш лойиҳаси устида изла­ниш­лар олиб бориляпти.

Шунингдек, сектор ҳудуди­да­ги жисмоний им­конияти чек­ланган фуқароларга 10 та но­гиронлик аравачаси берилди. 8 нафар фуқарога эшитиш мос­ламалари ва протез-орто­пе­дия буюмлари тарқатилди. Яна шунча ижтимоий ҳимояга муҳ­тож фуқаронинг бандлиги таъ­минланди.

Ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик иш­ларига алоҳида эътибор қаратилиб, умумтаъ­лим мактаблари учун 36 тонна кўмир ва кўмир бри­кети жам­ғарилди. Мавсумда аҳолини узлуксиз энергия билан таъ­минлаш мақсадида 12 та транс­­форматор таъмирланди. «Бешработ» массивида аҳо­лининг ичимлик суви таъми­но­тини яхшилаш учун қарийб 1 километр масофага поли­эти­­лен қу­вур тортилди.

Мухтасар айтганда, сектор­лар фаолияти аҳоли турмуш фа­ровонлигини таъминлаш, жойларда юзага келаётган муам­моларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этишда муҳим омил бўлмоқда.