Bosh sahifa Yangiliklar Сенатнинг энг ёш аъзоси сайланди

Сенатнинг энг ёш аъзоси сайланди

0

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 317 нафар депутатлари иштирокида қўшма мажлис бўлиб ўтди. Йиғилишда бўшаб қолган ўринга Навоий вилояти ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Унда дастлаб қўшма мажлис ишини олиб бориш бўйича ишчи раёсат, қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун котибият аъзоларини тасдиқлаб, Сенат аъзолигига номзод кўрсатиш бўйича Оқсоқоллар Кенгашини сайлаб олинди.

Шундан сўнг Оқсоқоллар кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақулов 1-“Гулистон” сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Жамшид Ходжаевни Сенат аъзолигига сайлаш учун тавсия қилди ва сайловни яширин овоз бериш йўли билан ўтказишни таклиф этди.

Ёпиқ тарзда ўтган сайлов якунларига кўра (99,0 фоиз) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси, 1-“Гулистон” сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати Ж.Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати этиб сайланди.