Юқоридаги суратда Навой шаҳрининг рамзларидан бири бўлган афосналарга кўра тоғни ёриб сув чиқарган Фарҳод монументини қуришдан аввалги ягона макет нусхаси акс этган. Мазкур намуна бугунги кунда вилоят тарихий-ўлкашунослик музейида сақланади.
Дунёнинг яна қайси шаҳарларида Фарҳод ҳайкали ўрнатилганлигини биласизми?
2012 йилда Туркиянинг Амася вилоятида тоғ устида ўрнатилган Фарод ва Ширин монументи бутун дунёдан кўплаб туристлар ташриф буюрадиган маскан саналади. Озарбайжоннинг Дашкесан шаҳрида ҳам (Низомий Ганжавийнинг «Фарҳод»ига атаб) тош майдалаётган алпқомат ҳайкали ўрнатилган.
Ушбу образ нафақат севги ва жасорат, балки тоғ-кончилик, сув хўжалиги ҳамда гидро электр-станцияларнинг ҳам рамзи саналади. Боиси, Тошкент шаҳридаги Чорвоқ станциясида ҳам Фарҳоднинг улкан ҳайкалини кўриш мумкин. Қолаверса, Ургут туманидаги Равотхўжа сув тўғонининнг маъмурий биноси олдида ҳам худи шундай образ мавжуд.