Bosh sahifa Yangiliklar Ш.Мирзиёевнинг сайловолди учрашувда навбаҳорликларга берган ваъдаси бажарилди: “Сарбозор” маҳалласида замонавий боғча барпо...

Ш.Мирзиёевнинг сайловолди учрашувда навбаҳорликларга берган ваъдаси бажарилди: “Сарбозор” маҳалласида замонавий боғча барпо этилди

0

Навбаҳор туманидаги “Сарбозор” маҳалласида лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмлик 115 ўринли замонавий боғча биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Обеъктнинг тантанали очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

– Президентимизнинг вилоятимизга сайловолди ташрифлари чоғида Нурота туманида навоийликлар билан уччрашганларида маҳалламиз ҳудудимизда боғча йўқлиги масаласида мурожаат қилган эдим, – дейди “Сарозор” маҳалласи маслаҳатчиси Н.Қўлдошева. – Шундан сўнг, замонавий боғча қуриш бошланди. Янги бино, бевосита, Юртбошимизнинг биз навбаҳорликларга совғаси, десак муболаға эмас. Албатта, бундай эътиборни янги таълим муассасасида тарбия оладиган ёшлар ўз билими, иқтидори билан оқлайди.

Айтиш керакки, тумандаги 41 та маҳалланинг 30 тасида мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас. 3-6 ёшдаги 6,5 минг нафардан ортиқ  болажонларнинг 912 нафаригина боғчаларга боради. Яъни, қамров бор йўғи 14 фоизни ташкил қилмоқда.

10-сонли “Юлдузча” боғчасининг очилишида иштирок этган вилоят ҳокими К.Турсунов айни масала хусусида таъкидлаб ўтаркан, бу борада олиб борилаётган ишларга эътибор қаратди.