Bosh sahifa Jamiyat ШИЖОАТ, МАСЪУЛИЯТ ВА ИЖОД ОҒУШИДАГИ КАСБ ЭГАЛАРИНИ САМИМИЙ МУБОРАКБОД ЭТАМАН

ШИЖОАТ, МАСЪУЛИЯТ ВА ИЖОД ОҒУШИДАГИ КАСБ ЭГАЛАРИНИ САМИМИЙ МУБОРАКБОД ЭТАМАН

0

Маълумки, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида ҳар йили юртимизда кенг нишонланади. Вилоятимизда ҳам бугунги кунда 10 дан зиёд таҳририятларда 200 нафарга яқин ОАВ ходимлари ҳамда матбаа соҳасида ҳам 100 дан зиёд мутахассислар фаолият юритмоқда. Уларнинг заҳматли меҳнатини қадрлаш ва эътироф этиш, айниқса шу бугунги кунимизда – юртимизда Янги Ўзбекистонни яратиш борасида туб ислоҳотлар жадал давом этиб келаётган бир даврда шарт ва зарур. Зеро, эркин ва профессионал журналистикага эга юртдагина ҳақиқий ислоҳотлар – ўзгаришлар амалга ошади. Сўз эркинлиги бор жойдагина коррупция, порахўрлик ва бошқа шу каби жиноятлар илдизига болта урилади. 

 Шу боис давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан бу борада сўз эркинлигини таъминлаш, журналистика соҳасини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. ОАВ вакиллари билан мулоқотда юртбошимизнинг “Мен профессионал журналистларни ҳурмат қиламан” дея таъкидлаб ўтганлари ҳам бежиз эмас, албатта. 

Сир эмас жойлардаги мавжуд муаммоларни кўтариб чиқишда, айниқса айрим раҳбарларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатини фош этишда айнан шу касб эгалари ташаббус ва фидойилик кўрсатишмоқда. Баъзи пайтларда бунинг натижасида зарар кўраётган журналистлар ҳам йўқ эмас. Албатта, ОАВнинг эркин фаолиятига тўсиқ бўлаётганлар қонун олдида жавоб ҳам бермоқда. 

Аслида мазкур жараёнлар чуқур демократик ислоҳотлар йўлидан бораётган мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият олдидаги қиёфасини  белгилаб беради. Халқаро экспетрлар фуқарорларнинг ўз эркин фикрини ифода этиш ҳуқуқини таъминлашда Ўзбекистоннинг ижодбий натижалар кўрсатаётганлигини таъкидлаъмоқда. Шунингдек, карантин даврида кўплаб соҳа вакиллари уйда қолган ҳолда, журналистика жонкуярлари бу вақтда ҳам  халқ учун хизмат қилганликларини алоҳида олқишлаш зарур. 

Шижоат, масъулият ва ижод оғушидаги касб эгалари ҳамиша бор бўлинг! Қаламингиз ҳеч қачон синмасин!  

Азиз СУВОНОВ,  Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати.