Bosh sahifa Jamiyat СИНОВЛИ КУНЛАР БИЗНИ БИРЛАШТИРДИ!

СИНОВЛИ КУНЛАР БИЗНИ БИРЛАШТИРДИ!

0

Бутун башарият синовли ва оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Коронавирусга қарши курашиш йўлида халқимиз бирлашиб, бирдам ва ҳамжиҳат бўлди. Саховатпеша инсонларнинг саъй-ҳаракатлари билан карантин вақтида қийин аҳволда қолган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатилмоқда.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ҳам бу савобли ишларни ҳар куни ҳар дақиқада олиб бораётир.
Бугун туман ҳокими С.Хамроев, маҳалла ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари С.Тўраев туман марказидан 140 км. олисликдаги Бузаубай овулида бўлишди.
Бу ерда яшаётган кам таъминланган, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож 6 нафар оила аҳволидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар берилди.
Туман раҳбари овул оқсоқоллари билан суҳбатлашиб, ушбу оғир ва синовли кунларда ҳар бир тумандошимиз нафақат ўзи, балки оила аъзолари, яқинлари соғлиғи учун ҳам масъул эканлигини таъкидлади.
Ваҳимага берилмасдан, ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлигига бефарқ бўлмасдан уйда қолиб, заруратсиз, эҳтиёжсиз кўчага чиқмасдан, оилада фарзандлар тарбиясига янада эътиборли бўлсак — бу синовни ҳам албатта енгиб ўтамиз.
-Синовли кунлар бизни бирлаштирди, -дея оқсоқоллар дуога қўл очди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.