Bosh sahifa Jamiyat СИЗНИНГ МАТОНАТИНГИЗ ВА ЖАСОРАТИНГИЗ ОЛДИДА ТАЪЗИМДАМИЗ

СИЗНИНГ МАТОНАТИНГИЗ ВА ЖАСОРАТИНГИЗ ОЛДИДА ТАЪЗИМДАМИЗ

0

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёса-тининг устувор йўналишига айланди.

Фидокорона меҳнати билан халқимизга мустаҳкам соғлик улашиб келаётган тиббиёт ходимлари эса ҳақиқий маънода бизнинг саломатлигимиз посбонлари ҳисобланади.

Улар нафақат назарий, балки ўзининг хушмуомаласи, ширин сўзлиги билан ҳам беморларни оёққа турғазишади, саломатлигини тиклашади. Чунки, шифокорнинг нафақат ўзи, балки сўзи ҳам шифодир.

Шифокор деганда, ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда қалб меҳри ва касб масъулияти билан дардларга дармон бўлаётган, соғлом авлод дунёга келишига ҳиссасини қўшиб, фидойилик намуналарини кўрсатаётган саломатлигимиз пос-бонлари намоён бўлади.

IMG_20200424_185217_517

Коронавирус пандемияси дунёга хавф солаётган бугунги кунларда шифокорларимиз ҳақиқий жасорат ва матонатларини кўрсатмоқдалар. Улар ўлим ва ҳаёт ўртасидаги беморларни ҳаётга қайтариб, оқ ҳалатли нажоткор эканликларини кўрсата олдилар. Жонкуярлик ва фидойилик, касбига бўлган содиқлик шифокорларимизнинг асл қиёфасини намоён эта олди.

Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг: “Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳақида гапирганда, бир ҳақиқатни эсимиздан чиқармаслигимиз лозим: тиббиёт хо-димлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак”, деган пурмаъно сўзлари бугунги синовли кунларда ўзининг ёрқин исботини топди. Уларга халқ ишонди, улар халқни ишонтира олишди.

Биз уларнинг матонати ва жасорати олдида ҳамиша таъзимдамиз. Ҳеч қачон қўллари дард, кўзлари нам кўрмасин. Ҳамиша бизга халоскор ва нажаткор бўлиб юраверсинлар.

Сардор ҒАФФОРОВ, Халқ депутатлари Навоий шаҳар  Кенгаши депутати.