Bosh sahifa Jamiyat Давлат солиқ қўмитаси Малака ошириш марказининг Навоий вилоят филиали иш бошлади

Давлат солиқ қўмитаси Малака ошириш марказининг Навоий вилоят филиали иш бошлади

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси тугатилиб, унинг негизида Малака ошириш маркази ташкил этилди.

Марказнинг вилоятларда ҳам филиаллари иш бошлади. Солиқ органларининг инновацион ривожланишини таъминлай оладиган давлат солиқ хизмати органлари кадрлар салоҳиятини ошириш ва такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларини шартнома асосида ўқитиш ва малакасини ошириш мазкур муассасаларнинг энг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Марказнинг малакали мутахассислари бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий хўжалик режасини тузишда (тузиб бериш имконияти ҳам мавжуд), солиқ ва тўловларни ҳисоблаш ҳамда ҳисоботларни тузишда маслаҳатлар беради. Энг муҳими, бу молиявий, ҳуқуқий маслаҳатлар кўп йиллик иш тажрибасига эга малакали мутахассислар томонидан тақдим этилиши ва аниқлиги ҳамда кафолатлангани. Ўқув машғулотлари янги ахборот технологиялари асосида, кўргазмали воситалар, аниқ мисоллар, шахсий изланишлар, илмий тадқиқотлар қўлланган ҳолда республика олийгоҳларининг таниқли ва тажрибали профессор-ўқитувчилари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси юқори малакали ходимлари, йирик корхоналар бухгалтерлари ва иқтисодчилари, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари томонидан ўтказилади.

— Солиқ соҳасида бўлаётган изчил ислоҳотлар пировард натижада солиқ юкининг енгиллашиши, тежалган маблағлар ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, хорижий инвестицияни жалб этишга хизмат қилади, — дейди  филиаль директори Ш.Тайиров. – Давр талабидан келиб чиқиб, корхона ва ташкилотлар учун бухгалтерия ҳисобини юритишда асқотадиган фундаментал билимларни ўргатамиз. Бухгалтерия ҳисобини юритишдаги зарурий “1-С” ва “1-UZ” электрон дастурларини энг арзон нархларда ўрнатиб берилади ва улардан фойдаланиш малакаси ўқув дастури асосида орттирилади. Бизда ўқитиш учун шартномавий нархлар энг минимал даражада эканлиги билан ҳам кўпчиликка манзур бўлиши аниқ.

Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни истовчи шахслар учун Марказнинг вилоят филиали маъмурияти телефонлари рақамларини келтирамиз: 90/730-77-41, 98/278-99-55.

Ж.Умирзоқов.