Bosh sahifa Yangiliklar “Солиқ билимлари – болаларга”: республика босқичига борадиганлар маълум бўлди

“Солиқ билимлари – болаларга”: республика босқичига борадиганлар маълум бўлди

0

24 апрель куни Навоий архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежида “Солиқ билимлари – болаларга!” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Солиққа  оид кўникмаларни шакллантиришда Давлат солиқ қўмитаси томонидан Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда 2009 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда уч босқичда ўтказиб келинмоқда.

Танлов ёшларнинг солиқ саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ўқувчи-ёшлар ҳамда талабалар онгига солиқларнинг мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамиятини сингдириб боришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Кўрик танловнинг вилоят босқичи ўзига ҳос тарзда бўлди. Мазкур кўрик-танловда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчилари учун “Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири”, 5-9-синф ўқувчилари учун “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши”, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо, “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги компьютер тақдимоти номинациялари бўйича танловнинг шаҳар ва туман бошсқичлари ғолиблари иштирок этдилар.

  Вилоят босқичида “Солиқ мавзусининг суратлардаги тасвири” йўналиши бўйича Учқудуқ туман 20-сонли мактаб ўқувчиси Исломова Азиза 1-ўринга лойиқ топилиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 “Солиқ мавзусининг ҳикояларда акс эттирилиши” йўналиши бўйича Зарафшон шаҳридаги 3-сонли мактаб ўқувчиси Феруза Абдувалиева 1-ўринга эришди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсати” мавзусидаги энг яхши иншо йўналиши бўйича Зарафшон шаҳар Тиббиёт коллежи ўқувчиси  Эркинжонова Райҳона ҳамда  “Солиқлар нимага тўланади ва нималарга сарфланади?” мавзусидаги компьютер тақдимоти номинациясида Зарафшон шаҳар Тиббиёт коллежи ўқувчиси  Сайидова Маликалар республика босқичига йўлланма олдилар.

Танлов якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нурбек САФАРОВ, Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи.