Bosh sahifa Mualliflardan Солиқ ходимларига сертификатлар топширилди

Солиқ ходимларига сертификатлар топширилди

0

Солиқ қонунчилига киритилаётган ўзгаришлар, янги дастурий маҳсулотларнинг тез ва аниқлик билан татбиқ этилиши малакали кадрларнинг билим даражаси ҳамда иш унумдорлигига бевосита боғлиқ.

Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Малака ошириш маркази ташкил этилди. Марказнинг вилоят филиаллари бир вақтнинг ўзида иш бошлаб, марказлар олдига қўйилган талаблар сирасига солиқ органларининг инновацион ривожланишини таъминлай оладиган давлат солиқ органлари кадрлар салоҳиятини юксалтириш, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилврини шартнома асосида ўқитиш киради.

Марказнинг Навоий вилоят филиалида тажрибали мутахассислар, солиқ ходимлари, илмий унвонга эга фан ўқитувчилари томонидан тингловчиларга билим бериб келиняпти. Вилоят давлат солиқ бошқармасида бухгалтерия йўналиши бўйича “Нолдан балансгача” курсининг 20 нафар битирувчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонели “Ҳудудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини  такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори мазмуни моҳиятини етказиш бўйича туман ва шаҳарлар Давлат солиқ инспекциясиялари 4-сектор котибларининг 11 нафарига ва солиқ хизмати органларига янги ишга қабул қилинган 7 нафар ходимларга махсус сертификат билан тақдирланди.

IMG_20190429_113132

Сертификатларни бошқарма бошлиғи А.Бозоров топширди ва битирувчиларга омад тилади.

Ш.ТОИРОВ, Марказнинг Навоий вилоят филиали раҳбари.