Bosh sahifa Jamiyat Солиқ назоратининг самарали усули амалиётга жорий этилмоқда

Солиқ назоратининг самарали усули амалиётга жорий этилмоқда

0

Мамлакатимизда солиқ назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш, шунингдек солиққа тортиш тизими ҳамда тартибини соддалаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бу борада жорий йил 2 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Шунингдек, унда солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ўринбосарлари раҳбарлигидаги эксперт ишчи гуруҳлари тузилиши назарда тутилган. Унга мувофиқ, мазкур гуруҳлар томонидан туман (шаҳар) кесимида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкоригида солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари бўйича паспортлаштириш ўтказилиб, реал солиққа тортиш базасини электрон шаклда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу Фармон Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида назарда тутилган вазифаларни сифатли бажаришда муҳим замин яратади.

И. ТИЛАВОВ, вилоят ДСБ бўлим бошлиғи.