Bosh sahifa Jamiyat Солиқ қонунчилигини бузган 800 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди

Солиқ қонунчилигини бузган 800 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди

0

Ўтган йили Навоийда солиқ қонунчилигига оид қоидабузарликларни содир этган 3 минг нафардан ортиқ фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.

Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари солиқ ҳисоботини солиқ органларига  ўз вақтида тақдим этмаслик билан боғлиқ. Бу масалага эътиборсиз қараган 1212 нафар шахс жаримага тортилган. Шунингдек, уй-жойга доир мулк ҳуқуқини,  кўчмасмулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 628 нафар, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 480 нафар шахсга нисбатан ҳам маъмурий чоралар кўрилган. Қолган ҳолатлар турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз фойдаланишга бериш, даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаслик, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаслик билан боғлиқ.

Таъкидлаш керак, назорат тадбирлари давомида солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, унинг оқибатларинианиқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунликмуддат ичида бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шужумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 650 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод ҳам этилди. Шунингдек, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини биринчи марта содир этиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 145 нафар жисмоний шахс ҳам судлар томонидан маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

Ж.УМИРЗОҚОВ , вилоят ДСБ ходими.