Bosh sahifa Mualliflardan Солиқ қоунчилигига оид учрашув

Солиқ қоунчилигига оид учрашув

0

Иқтисодий барқарорликка эришишда солиқ ундирувчанлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўз-ўзидан солиқ тўловчиларнинг саводхонлик даражаси, тўлов интизоми ҳамда мажбуриятларнинг тўлалигича ижросига боғлиқ. Бозор иқтисодиёти шароитида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хуфиёна иқтисодиётга барҳам бериш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш бевосита солиқ тўловларининг кафолатланган тушумини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” ПФ-5468-сонли Фармони қабул қилиниб. Ушбу фармон ижроси юзасидан солиқ соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш, сервис хизматлари сифатини яхшилаш, солиқ режими, солиқларнинг базавий ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш тартиблари тўғрисида тадбиркорлар, бухгалтерларга тушунтиришлар бериб бориш давлат солиқ хизмати органларининг кундалик амалларига айланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа туманларида ўтказилган  семинарда тадбиркорларга маълумот берилдики, тадбиркорлар, хўжалик юритувчи субъектларга  жорий йилнинг 1 январидан бошлаб ялпи тушуми 1 миллиард сўмдан ошган юридик шахслар умумбелгиланган солиқ режимига ўтгани. Умумбелгиланган солиқларни шу жумладан қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида батафсил тушунтириб берилди.

Вилоятда жами қўшилган қиймат солиғи тўловчиси 1 142 та солиқ тўловчилар мавжуд бўлиб. Уларнинг барчаси бухгалтерлар билан бутлаш  масаласи 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига ўрганиб чиқилган эди. Уларнинг барчаси тўлиқ  ҳисобчи билан таъминланди.

2019  йил 1 январ ҳолатига айланмаси 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар 179 тани ташкил этиб, шундан бугунги кунда 137 таси   юридик шахс сифатида фаолиятини давом эттирмоқда, қолган 42 таси якка тартибдаги тадбиркор сифатида мақомини сақлаган холда фаолиятини давом эттирмоқда.

Бундан ташқари, товар айланмаси 1 млрд. сўмдан кам бўлган 25 та корхоналар ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш тизимига ўтди.

Қўмита масъуллари билан вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари бевосита жойларга манзилли борилиб тадбиркорлар билан солиқ режимидаги ўзгаришларни мулоқот ўтказишди мулоқот натижасига кўра Навоий шаҳридан давлат рўйхатидан ўтган “BUONA ITALIA” МЧЖ 2018 йилда ягона солиқ тўлочиси ҳисобланиб жами 2018 йилда 297,1 млн.сўм солиқлар тўлаган. 2019 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини соддалаштирилган тартибига ўтиб йил давомида 231,5 млн.сўм солиқ тўлайди. Жамият томонидан 2018 йилда тўлаган солиқларига нисбатан 2019 йилда соддалаштирилган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўлаган ҳолда бюджетга 65,5 млн.сўм, бир ойда ўртача 5,5 млн.сўм кам солиқлар тўлайди.

Шунингдек солиқ ҳисоботларини тузишгача бўлган хизматларни кўрсатадиган “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси ходимлари ва ҳар 10 нафар солиқ тўловчига 1 нафардан солиқ органи ходими бириктирилган жами вилоят бўйича 134 нафар солиқчи бириктирилган бўлиб тадбиркорларга солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни ва ҳисоботларни ўргатиб келмоқдалар. “Солиқ-сервис” томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари, солиқ ставкалари, соҳадаги янгиликлар тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.  Маълумки  концепцияга кўра барча фуқаролар учун жисмоний  шахслардан олинадиган   давромад солиғининг   ягона ставкасини 12  фоиз   миқдорида жорий этилди Шунлан 0.1 фоизини шахсий жамағриб бориладиган   пенсия ҳисоб варақаларига  йўлантириш белгиланган.

Солиқ ставкаларини пасайтирилиши солиқ тўловчилар  учун солиқ юкини камайишига ва бўшаган маблағларни корхонани ривожланиши ҳамда инвестиция учун йўналтиришга имкон яратади.   Семинарда айтилдики  юридик шахслардан  олинадиган  фойда солиғи  ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгагача тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача  пасайтирилди. Дивидендлар ва  фоизлар  кўринишидаги давромадлар бўйича  тулов манбаидан  ушбал қолинадиган   фойда солиғи ставкаси  10 фоиздан  5  фоизгача  пасайтирилди.  Бир сўз билан айтганда бугун барча давтал идорлари тадбиркорларнинг  яқин кўмакчисига  айланмиб, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.  Семинарларда   тадбиркорлардан бўлаётган саволларга  атрофлича жавоб берилди.  Умуман олганда  вилоятнинг барча  ҳудуларида мана шу каби тадбиркорлар иштирокида  юзма-юз суҳбатлар давом этаяпти.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шуъбаси.