Bosh sahifa Mualliflardan Солиқ таътиллари қандай тартибда амалга оширилади?

Солиқ таътиллари қандай тартибда амалга оширилади?

0

Хабарингиз бор, Солиқ кодексининг 54, 55 ва 354-моддаларига вақтинчалик молиявий қийинчиликларга учраган ҳалол солиқ тўловчиларга – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътилларини бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

Бунда солиқ тўловчилар охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб, айни вақтда вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган солиқ тўловчилар ҳисобланиб, солиқ таътиллари тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш, солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш кўринишида тақдим этилади.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ва муқаддам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши натижасида юзага келган солиқ қарздорлигига эга бўлган фуқароларга — жисмоний шахсларга банкротлик қўлланиши белгиланиб, бу борада Фуқаролик кодексининг 26-моддасига, Солиқ кодексининг 62-моддасига ҳамда “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Нурбек САФАРОВ, Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи.