Bosh sahifa E'lonlar Солиқ тўловчи жисмоний шахслар диққатига!

Солиқ тўловчи жисмоний шахслар диққатига!

0

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шахслар 2017 йил давомида олган:

-мулкий даромадлари, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса,

-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари;

-асосий бўлмаган иш жойидлан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари;

-икки ёки ундан кўп манбадан олинган даромадлари;

-Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари ҳамда солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари юзасидан 2018 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишлари лозим.

Жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига:

-шахсан ташриф  буюрган ҳолда ёки ишончли вакил орқали;

-почта хизматидан фойдаланиб, буюртма хат орқали;

-Давлат солиқ қўмитасининг расмий www.soliq.uzҳамда my.soliq.uz сайтларидаги “Электрон солиқ декларациялари” интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотуғри маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси 3- қисмига асосан жарима солишга сабаб бўлади.

ШУНДАЙ ЭКАН СОЛИҚ ДЕКЛАРАЦИЯЛАРИНИ 1 АПРЕЛДАН КЕЧИКТИРМАЙ ТОПШИРИШНИ УНУТМАНГ!