Bosh sahifa Mualliflardan СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЭЪТИРОЗЛАРИ ПУХТА ЎРГАНИЛМОҚДА

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЭЪТИРОЗЛАРИ ПУХТА ЎРГАНИЛМОҚДА

0
Солиқ тўловчи ва солиқ органлари ўртасидаги муносабатларнинг шаффофлиги ва очиқлиги айрим низоларнинг олдини олиш баробарида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу мақсадда давлат солиқ хизмати органларида солиқ низоларини судгача ҳал қилишбўлимлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, солиқ тўловчиларнинг қонуний талабларини қайта кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлда “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида солиқ низоларини судгача ҳал этиш — солиқ апелляцияси институти имкониятларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги солиқ тўловчиларнинг суд органларига мурожаатлари кўпайишига олиб келаётганлиги кўрсатиб ўтилган эди.Бу эса ўз навбатида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш заруратини келтириб чиқарди. Энг муҳими, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш солиқ тўловчининг мурожаатини кўриб чиқиш муддатининг қисқалиги, давлат божини тўлаш зарурияти ва суд харажатларининг бўлмаслиги, мурожаатчининг шахсан иштироки талаб этилмаслиги яна бир афзаллик бўлди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил26июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Давлат солиқ қўмитаси таркибида “Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси” ҳамда ҳудудий давлат солиқ бошқармалари таркибида “Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлимлари (шўъбалари)” ташкил этилгани бунда муҳим омил бўлди.
Аввало, солиқ низосибу солиқ тўловчиларнинг ёхуд солиқ агентларининг ва солиқ тўловчилар вакилларининг давлат солиқ хизмати органлари қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигидан норозилигидир.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқ тўловчиларнинг ёхуд солиқ агентларининг ва солиқ тўловчилар вакилларининг давлат солиқ хизмати органлари қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан қилган шикоятларини давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан кўриб чиқишнинг ягона тартиб-таомиллари белгилаб берилди.
Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигиустидан шикоят қилаётган бўлса, ўша органни унинг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берганлиги тўғрисида тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шартлиги белгилаб берилган.
Давлат солиқ хизмати органи устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хусусан, Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш шўъба томонидан 2019 йил давомида 7 миллиард 427,5 миллион сўмлик 10 та солиқ низолари кўриб чиқилди.Шундан, 1 миллиард 106 миллион сўмлик 6 та масала солиқ органлари фойдасига, 6 миллиард 321,5 миллион сўмлик 4 тасолиқ низоси эса солиқ тўловчилар фойдасига ҳал этилди.
Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлади.
Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга тадбиқ этилмайди.
Яна шундай тартиб ўрнатилдики, солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан шикоят шахс ўз ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Агарда белгиланган муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда ушбу муддат шикоят бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича юқори турувчи солиқ органи томонидан тикланиши мумкин. Албатта, шикоятга уни асослантирувчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Бир сўз билан айтганда, солиқ низоларини судгача кўриб чиқиш жараёнида шикоятнинг асосли ёки асосли эмаслигини қисқа муддатда ўрганиш, бунда шикоят тушган қарор ёки ҳаракатни ижро этишдан тўхтатиб туриш белгилангани солиқ тўловчи учун қулайликдир.
Иноят МУҲАММАДИЕВ,
Навоий вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари.