Bosh sahifa Yangiliklar Солиқ қўмитаси таъмагирлик ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради

Солиқ қўмитаси таъмагирлик ҳолатлари ҳақида хабар беришни сўради

0

Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда қўмитанинг телеграм-каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, агар солиқ  хизмати ходимлари томонидан белгиланган солиқлардан ташқари “қўшимча йиғимлар” ва “келишув” эвазига таъмагирлик ҳолатларига дуч келинса, зудлик билан Давлат солиқ қўмитасининг қуйидаги телефонларига қўнғироқ қилиш сўралади:

— (+99871) 244-98-98;
— (+99871) 244-98-00;
— (+99871) 244-98-71;
— 1198.

“Ҳар бир мурожаатингиз Давлат солиқ қўмитасининг Ўз хавфсизлиги бошқармаси томонидан кўриб чиқилади ҳамда мурожаат муаллифи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади ДСҚ матбуот хизмати хабарида.

Бундан олдин, президент видеоселекторидан кейин Солиқ қўмитасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтгани хабар берилганди.

Унда давлат раҳбари томонидан фаолияти танқид қилинган Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Сергели, Юнусобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари инспекциялари бошлиқларининг ўз лавозимидан озод этилгани тўғрисидаги Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи эълон қилинган.

Манба: kun.uz